Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик губернатор Роналду сабаб ишдан ҳайдалиши мумкин

Япониялик губернатор Роналду сабаб ишдан ҳайдалиши мумкин

Япониялик губернатор Кенго Оиши португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан учрашишга уриниши туфайли ўз лавозимидан ҳайдалиши мумкин.

Нагасакилик амалдор июл ойида Осакада бўлиб ўтган «Ал-Наср» ва «ПСЖ» ўртасидаги ўртоқлик учрашувда томошабин сифатида иштирок этган ва расмий тадбирни ўтказиб юборган. Шунингдек, Оиши ўйинга ташриф буюриб, давлат бюджетидан маблағ ўзлаштирганликда айбланмоқда.

«Ҳоким чиптани ўз пулига сотиб олганини даъво қилмоқда, бироқ турар жой ва йўл харажатлари давлат бюджетидан олинган.

Унинг таъкидлашича, тадбирдан мақсад Роналду билан келажакдаги реклама тадбири бўйича гаплашиш эди.

Бироқ баъзи расмийлар португалиялик ҳужумчи билан ҳеч қандай келишув бўлмаганини айтишмоқда», — дея хабар беради Marca.

Аввалроқ Саудиянинг «Ал-Наср»да ўйнаётган португалиялик суперюлдуз 2023 йилда юбилей голини урган ва тўпурарлар пойгасида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандга етиб олганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг