Юнон-рум кураши: Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди
Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди.
Финалда у -60 килограмм вазн тоифасида россиялик (нейтрал мақомда) Динислам Бамматовни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб, терма жамоага илк медални олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Ғаниев илк беллашувда германиялик Георгиос Скарпеллони 9:0, руминиялик Денис Михаини 8:0, чорак финалда украиналик Богдан Хришинни 11:2, ярим финалда Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Ниҳад Гулузадени 9:0 ҳисобида таслим этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter