Термизда наркотикни ички аъзосида олиб кирган Афғонистон фуқароси қўлга олинди
Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолат фош этилди.
Ўзбекистон Афғонистонга автомобил шиналарини экспорт қилиши мумкин
Корхона йилига 3 млн дона автомобил шинаси, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари учун шина ишлаб чиқариш қувватига эга.
Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон автомобил бозорига қизиқиш билдирмоқда
Меҳмонлар Сергели туманидаги истеъмолдаги транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар бозори ҳамда бошқа савдо мажмуалари фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Афғонистонда картошка етиштириб, импорт қилмоқчи
Лойиҳа доирасида жами 17 гектар майдонга экспортбоп ҳамда саноатда қайта ишлаш учун мос, юқори ҳосилли картошка экилган.
Афғонистонда тошқинлар сабаб 20 киши ҳалок бўлди
Шунингдек, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолгани таъкидланган.
Ўзбекистондан Афғонистонга маҳсулотлар контейнер поездлари орқали экспорт қилина бошланди
Контейнерларда ташиш юкларнинг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш имконини яратади.
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов Қўштепа канали қурилишини фақат хавф сифатида баҳолаш нотўғри эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Амударё сувидан фойдаланиш масаласи сиёсий босим билан эмас, Афғонистон иштирокидаги очиқ музокаралар орқали ҳал қилиниши керак.
Афғонистон пойтахтига жиддий муаммо таҳдид солмоқда
БМТ мутахассислари Кобул аҳолисининг тез ўсиши, пойтахт сув ресурсларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиши ва иқлим ўзгаришини ушбу муаммонинг сабаблари сифатида кўрсатмоқда.
Амударё орқали дронда олиб ўтилаётган наркотик ушланди
Чегарада дрон орқали йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уриниш аниқланди. Тезкор тадбир натижасида контрабандага чек қўйилди.
Покистон Афғонистонга ҳужум қилди: ҳалок бўлганлар бор
Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегара ҳудудида ўтказилган қуруқлик ва ҳаво амалиётлари давомида камида 29 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди. «Толибон» эса ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 38 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
Афғонистонда давлат хизматчилари ва «Толибон» ҳаракати аъзоларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди.
Афғонистонга Ўзбекистон халқининг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Афғонистоннинг Балх вилоятига етказилди.
Афғонистондан олиб кирилган ярим тоннадан ортиқ наркотик фош этилди
Афғонистондан экскаватор ичига яширилган гиёҳванд моддаларни олиб кираётган шахслар Ўзбекистон чегарасида ушланди.
Евроиттифоқ «Толибон» билан илк бор расмий музокара ўтказади
Брюсселдаги саммит ЕИга аъзо бир нечта давлатнинг илтимосига биноан ташкил этилмоқда.
Мозори Шарифдан Кобулгача: Элчининг тарихий хотиралари чоп этилди
Ёдгорхўжа Шодмонов Афғонистон Ислом Республикасининг икки президенти даврида ҳам, “Толибон” ҳокимиятга келган оғир кунларда ҳам ўз бурчига содиқ қолди. Элчихона яқинидаги мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида оғир жароҳат олиб, узоқ муддат даволанган бўлса-да, мардлик билан ўз миссиясини давом эттирди.
Покистон-Афғонистон: вазият қай даражада мураккаб?
Дунё ҳамжамияти эътибори Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги Исроил-Фаластин можароси ҳамда Эрон ва АҚШ–Исроил ўртасидаги кескинликка қаратилган бир пайтда, минтақавий хавфсизликнинг муҳим нуқтаси бўлган Покистон ва Афғонистон муносабатлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Зилзила ўчоғи Бадахшон ҳудудида жойлашган (Тошкентдан 537 километр олисда).
Афғонистонда фарзандлари ҳалок бўлган ота-оналарга имтиёз берилади
Бу коммунал тўловлар билан боғлиқ.
Афғонистондан Хоразмга олиб ўтилган «ажал оғуси» сотувчилари қўлга тушди
ДХХ ҳудудий бошқармалари ҳамда ИИВ ўтказган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Афғон қозонлари ичига яширилган «хуфиёна сир» ошкор бўлди
210 дона қозондан 191 кгга яқин гиёҳванд модда топилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон дори-дармон савдосини 500 млн долларга етказмоқчи
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашув ўтказди.
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудига ҳам таъсир этди
Бугунннинг ўзида Ўзбекистонда иккита зилзила кузатилди.
Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди
Наманган вилояти делегацияси Афғонистонга ташриф буюриб, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш бўйича музокараларни бошлади.
Амударё орқали наркотик олиб ўтган Афғонистонлик ушланди
Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити сабаб сулҳ эълон қилди
Покистон ҳукумати вакили Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар урушаётган давлатларга вақтинчалик сулҳ эълон қилиш учун мурожаат қилганига аниқлик киритди.
Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди
Қайд этилишича, мазкур эзгу ташаббус Рамазон ҳайити муносабати билан афғон халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди.
Покистон Кобулга ҳаво ҳужуми уюштирди: 400 дан ортиқ қурбон ҳақида хабар берилди
Афғонистон ҳукумати Кобулдаги наркологик реабилитация марказига қилинган авиаҳужум оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлгани, яна 250 нафар яраланганини маълум қилди.
Покистон Қандаҳор аэропорти яқинидаги ёқилғи омборларига авиазарба бергани айтилмоқда
Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри аэропорти яқинида жойлашган Kam Air компаниясининг ёқилғи омборларига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди
Президентнинг жорий йил 6 мартдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-84-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон тўқнашуви бўйича хавотир билдирди
Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз, дейилади баёнотда.
Покистон-Афғонистон: вазият «очиқ уруш» босқичига ўтмоқда
Покистон қўшинлари тун давомида Афғонистоннинг йирик шаҳарлари — Кобул ва Қандаҳорда Толибон ҳукуматига тегишли ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берди. Бу Исломободнинг аввалги иттифоқчиси ҳисобланган Толибонга қарши илк тўғридан-тўғри ҳужуми сифатида баҳоланмоқда. Покистон расмийлари вазиятни «очиқ уруш» деб атади.
Сурхондарё орқали Афғонистон ва Тожикистонга ўтадиган магистрал йўл капитал таъмирланади
Йиғилишда Сурхондарёдаги энг оғриқли масалалардан бири йўл ва транспорт инфратузилмаси экани қайд этилди.
Қуролли тўқнашувда 133 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди – Покистон ҳукумати
Покистон Бош вазирининг хорижий оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича вакили Мушарраф Заидий чегарадаги тўқнашувларда афғон жангчилари орасида ҳалок бўлганлар сони 133 кишига етганини, 200 дан ортиқ одам эса яраланганини иддао қилди.
«Толибон» 600 дан ошиқ мусиқа асбобларини йўқ қилди
2021 йил август ойида ҳокимиятни қайтариб олганидан бери Толибон ҳаракати мусиқа эшиттириш ва тинглашни тақиқлади.
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида сезилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи — Сурхандарё вилоятида 2-3 балл.
Кун фотоси: Эркинжон Турдимов Афғонистонда
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Қобул шаҳрида “Сирдарёда бизнес қилинг!” шиори остида ўтказилган бизнес-форумда қатнашди.
Тожикистон чегарасида бир ойда бешинчи отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди
Бир ойда чегарада қайд этилган бешинчи отишма фонида Афғонистон расмийлари бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётгани, шу билан бирга Тожикистон билан чегара узунлигини таъкидлади.
Афғонистон фуқароларини Россияга ишлашга жўнатмоқчи
Мамлакат аҳолиси асосан ёшлардан иборат бўлиб, зарурат туғилган жойларга малакали ва профессионал кадрларини юбориши мумкин.
Ўзбекистонга қарийб ярим миллион Афғонистонлик тижорат мақсадида келди
2025 йилда жами 446,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
ТИВ Афғонистонда ўзбек тили чекланаётгани бўйича хабарларни изоҳлади
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакиллари тезкор равишда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги билан вазиятга ойдинлик киритди.
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берди
29-декабр куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Раҳбарияти номидан Афғонистон халқига навбатдаги гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Афғонистон полицияси собиқ раҳбари Теҳронда отиб кетилди
Унинг шерикларидан бири — афғон армияси собиқ зобити Муҳаммад Амин Олмос ҳам ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган.
Тожик–афғон чегарасида қуролли тўқнашув: қурбонлар бор
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида юз берган тўқнашув оқибатида икки нафар тожик чегарачиси ҳамда Афғонистон томондан бир неча нафар қуролланган шахс ҳалок бўлди.
Афғонистондаги 6 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Зилзила эпицентри Тоҳар вилоятида, 105 км чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси экспортини давом эттиради
Унда шунингдек, Ўзбекистон энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди.
Саидов Афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди
Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатни яна бир бор тасдиқлаган.
Афғонистондаги 7 баллли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Афғонистонда юз берган ер силкиниши Ўзбекистон вилоятларида сезилди: Сурхондарёда — 5 балл, Қашқадарёда — 3−4 балл, қолган ҳудудларда — 2−3 балл атрофида.
Ишламаётган айрим текстил корхоналарни Афғонистонга кўчириш режалаштириляпти
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистоннинг «Афғон текстил корпорацияси» давлат корхонаси ўртасида мамлакатимизда фаолияти тўхтаган айрим текстил корхоналарини Афғонистон ҳудудида локализация қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайтадан очди
Элчихона фаолияти 2021 йилда тўхтатилган эди.
Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
11 октябр куни томонлар ўртасида тўқнашувлар бошланганди.

