297 млн сўм қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди
Ушбу шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ушбу манзилда қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, “Epson” русумли принтер, “А4” ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр ҳолатдаги 50 ва 100 минг сўмлик купюралар, қоғоз кесувчи ускуналар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Қирғизистондаги зилзила Андижон вилоятига ҳам таъсир этди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 333 км шимолий-шарқда жойлашган.
Андижонда хотин-қизлар бандлиги учун алоҳида жамғарма ташкил этилади
Маълум қилинишича, вилоятда ишлаш истагида бўлган 3 минг нафар аёл фарзанд парвариши билан банд.
Фермер ва кластерга ҳар бир тонна пахта учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
Андижонда пахтачилик ва мева-сабзавотчиликни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар, имтиёзлар ва янги аграр лойиҳалар бўйича чоралар ҳамда экспортни ошириш вазифалари белгиланди.
Барча ҳудудларда лойиҳалар менежери лавозимлари жорий этилади
Президент келгуси йил Андижонда камида 10 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаш, 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди.
Андижонда 3,5 млрд долларлик инвестиция таркиби қайта кўриб чиқилади
Президент 2026 йил учун Андижонда режалаштирилган 3,5 млрд долларлик инвестициялар таркиби диверсификацияси етарли эмаслигини таъкидлади.
Андижонда Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бошланди
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят иқтисодиёти 8,8 фоиз, саноат 9,2 фоиз, хизматлар 16,1 фоиз, инвестициялар 8,9 фоизга ўсгани қайд этилди.
Андижонда 24/7 тартибда ишловчи гастрономик кўча очилди
Кўчанинг умумий узунлиги 1,2 километрни ташкил этади. Бу ерда пиёдалар ва велосипедлар учун кенг ва хавфсиз йўлаклар барпо этилди, замонавий ландшафт дизайни яратилди, фавворалар ва турли ёритиш воситалари ўрнатилди.
Андижондаги корхонада йилига 500 минг спорт анжомлари ишлаб чиқарилмоқда
Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллиард сўм бўлиб, тўлиқ тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилади.
1 октябрдан Фарғона водийсига қатновчи қатор поездлар жадвали ўзгаради
1 октябрдан бошлаб «Тошкент — Андижон — Тошкент» электропоезди янгиланган жадвал асосида ҳаракатланади. Шунингдек, узоқ масофали йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади.
Андижонда йилига 200 млн долларлик «ақлли» сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқарилади
Хўжаободдаги технопаркда 25 миллион долларлик лойиҳа асосида йилига 1 миллион дона «ақлли» сув ҳисоблагич ишлаб чиқарилади. Уларда сув сарфи ва қурилмалар ҳолати онлайн кузатилади.
Андижон-Ҳуаня техникумида 5 минг ўқувчи учун шароит яратилди
Президент Андижон туманидаги «Ипак йўли» саноат зонасида жойлашган халқаро техникумни кўздан кечирди.
Андижонда йилига 100 та кичик ГЭС ускунаси ишлаб чиқарилади
Андижон туманида қиймати 20 млн долларлик янги корхона ташкил этилмоқда. Лойиҳа ишга тушгач, йилига 100 та кичик ГЭС мажмуаси тайёрланади.
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳаларга старт берилди
Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди.
Андижондаги трикотаж корхонасида сунъий интеллект ва роботлар ишлатилмоқда
Президент Андижон туманидаги сунъий интеллектли тикув дастгоҳлари ўрнатилган корхона фаолияти билан танишди.
Президент Андижонга ташрифни халқаро аэропортдан бошлади
Ҳозирда реконструкциянинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Унинг доирасида умумий майдони 19 минг 685 квадрат метр бўлган икки қаватли замонавий терминал биноси барпо этилмоқда. Илгари аэропорт соатига 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, янги терминал ишга тушгач, бу кўрсаткич беш баробар ошади.
Андижонда илк бор “Яшил уйим” экофестивали ўтказилади
Европа Иттифоқи молиявий кўмагида ташкил этилаётган тадбир Berlin Zentrum мажмуасида бўлиб ўтади.
Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Андижон вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Давлат раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш билан боғлиқ топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Андижон халқаро аэропорти илк бор Boeing 747-400F орқали тирик юкни қабул қилди
Белгиядан амалга оширилган рейс орқали Андижонга 160 бош, умумий оғирлиги 83,3 тонна бўлган наслдор тирик қорамоллар олиб келинди.
«Андижон сув таъминоти» филиал бошлиғи катта пора билан ушланди
У истеъмолчи хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб, 8,5 минг доллар олган.

