Тадбиркорлик имтиёзларини қўлламаган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди
Олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўлиқ тўхтатилди.
Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрининг «Дизайн-коди» бўйича қарорига эътироз билдирди
Ҳужжатнинг айрим бандлари амалдаги қонунчиликка зидлиги ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.
Бизнес Омбудсман аралашуви билан қурувчи тадбиркорнинг муаммоси ҳал бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил раҳбарининг шахсий қабулида Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган «K & E-T» МЧЖ вакили мурожаат қилиб, барча ваколатли идоралардан тегишли рухсатномаларни олган бўлишига қарамасдан, кўп қаватли уй-жой қурилиши учун туман қурилиш бўлими томонидан рухсат берилмаётганини маълум қилди.
Аввал текширилган давр қайта текширилиб, ярим миллиард асоссиз солиқ тайинланган
Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи «А.С.» хусусий корхонаси раҳбари Хоразм вилояти солиқ бошқармасининг қароридан норози бўлиб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.
Тадбиркорлар фаолиятига энг кўп тўсқинлик қилаётган ташкилотлар рейтинги эълон қилинди
Бизнес-омбудсман 2025 йил учун тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини амалга оширувчи органлар фаолиятининг рейтинг баҳолаш натижаларини эълон қилди.
Текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади
Назорат қилувчи органлар фаолияти 8 та мезон асосида баҳоланади.
Тадбиркорга қўлланилган 7,4 млрд сўмлик жарима бекор қилинди
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи "E.H.G" МЧЖ ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.
Тошкент вилоятида ўтган бир йилда 250 дан зиёд тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бизнес-омбудсман офисига янги раҳбар тайинланди
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бизнес-омбудсман лавозимида ишлаб келган Қосимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Бизнес Омбудсман аралашуви билан тадбиркор мурожаати ижобий ҳал этилди
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор К. Якубовнинг онлайн-аукцион орқали қонуний равишда ютиб олинган ер участкасини расмийлаштиришда юзага келган муаммолари Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес Омбудсман) томонидан ўрганиб чиқилди.

