Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект сабабли инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи қай даражада?

03/07, 08:28

Тасаввур қилинг, сизга бир самолётга чипта таклиф қилишмоқда, аммо унинг ҳалокатга учраш эҳтимоли нақ 33 фоизга тенг. Сиз бу парвозга рози бўлармидингиз? Claude нейротармоғи асосчилари айни шу саволга ижобий жавоб беришмоқда. Anthropic компаниясининг янги иқтисодчиси томонидан илгари сурилган баҳсли концепцияга кўра, инсоният келажакдаги мислсиз бойлик ва фаровонлик учун ўз ҳаётини хавф остига қўйишга мажбур.