Сени яхши кўраман «махлуқча» (эссе)
Кичкина қизим билан дўконларни айлана туриб, ўйинчоқлар дўкони рўпарасидан чиқиб қолдик. Қизим ўйинчоқ ўйнайдиган ёшдан ўтиб қолган бўлсада, нима учундир бирор ўйинчоқ олиб бериб хурсанд қилгим келди ва дўкон эшигидан мўраладим. Тўғрисини айтадиган бўлсам, дўконнинг очиқ эшикларидан ичкаридаги севимли ўйинчоғимга кўзим тушиб қолди ва қизимга олиб бериш фикри уйғонди.
Кўзи тўқ одамнинг яшаш фалсафаси ёхуд мулкдан бош тортиш қувончи...
Ортиқча чанг, тиғиз жой, бу кўзга кўринмас зулм эмасми? Чунки буюмлар вақтимизни, эътиборимизни ва қувватимизни ютади. Ҳар бир буюм ҳаётимиздаги бир бўлак вақтни тортиб олади. Масалан уларни тозалаш учун сарфланган дақиқалар, бир кийимни танлаш учун кетказилган асаб, гаджетлар учун сарфланган соатлар. Ва бизнинг ҳаётимизнинг қанчадан қанчаси буюмлар орасида “адашиб” кетган экан-а?
Пул ўз аҳамиятини йўқотган кун – оддийлик ҳақида эссе
«Харид қил, кўпроқ истеъмол қил» деб бақиради. Рекламалар, блогерлар, ҳатто дўстлар, қариндошлар ҳам, гўёки одамлар бир-бирини ҳаваслантириш, ҳасадлантириш ёки замонавий тилда айтганда мотивация бериш учун пойга ўйнаётгандек: янги гаджетлар, мода кийимлар, ресторанлар, зиёфат ва гап-гаштаклар. Ҳаётнинг мана шу ғилдирагида айланмасангиз гўёки замондан орқада қолиб кетгансиз.
эссе: Қиш ва мен ёхуд нима учун қишни ёмон кўраман?
Мен Ўзбекистоннинг қишини ёмон кўраман. Шаҳарда яшасам ҳам, газ тақчил бўлмаса-да, печкага кўзим ачиб ўт қаламасам-да ёмон кўраман...
«Қуёш болалари» (эссе)
Сабаби, бундайин болалар ноёб инсонлар бўлишади. Улар ёлғон, ёмонлик, ҳасад каби инсонни тубан этувчи иллатлардан батамом ҳоли бўлишади. Қуёш болалар учун бу олам фақат яхшиликлар ва яхши одамлардан таркиб топган.

