Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олган 17 ёшли бола ушланди

20/09, 14:35

Унинг яшаш хонадонида ҳам наркотик тарқатишга мўлжалланган воситалар топилди.

Ҳарбий хизматга чақирилаётганлар гиёҳванд моддалар бўйича текширилади

14/09, 19:12

Тиббий текширув гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади.

Қўшни давлатдан олиб келинган наркотикни Хоразмда сотмоқчи бўлган шахс ушланди

11/09, 12:42

Тошкент-Хоразм йўналишида кетаётган йўловчи ёнидан ҳам гашиш моддаси топилди.

Тошкентда Германиядан почта орқали юборилган оғу аниқланди

09/09, 13:03

Яккасаройда Черногория фуқароси қўлга олинган.

Телеграмдаги «закладка» тармоғи фош этилди

27/08, 16:47

Тезкор тадбирлар натижасида 1 килога яқин гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун тайёрланган қўлбола воситалари далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Салкам 14 кг «опий»ни сотишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди

26/08, 11:39

Гиёҳванд модда Тожикистондан келтирилиб, Жиззах вилояти ҳудудига яширилган.

Термизда наркотикни ички аъзосида олиб кирган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

22/08, 17:05

Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолат фош этилди.

Тошкентда қурилиш асбоблари ичига яширилган синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди

20/08, 08:23

Гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясидан почта жўнатмаси орқали юборилган.

Аэропортдаги қўзиқоринларнинг «сири» ошкор бўлди

19/08, 09:13

Таиланддан учиб келган фуқаро юкларида шубҳали озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Навоийда хориж фуқароси катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси билан ушланди

05/08, 21:33

У мазкур гиёҳвандлик воситасини муқаддам наркокуръерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб кетаётган бўлган.

Даладан номаълум шахслар қолдириб кетган гиёҳвандлик моддаси топилди

27/07, 09:52

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов доирасида ушбу қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Урганчда шоколад ичидан гиёҳванд моддалар топилди

24/07, 09:59

Янгиқўрғонда эса фуқаро уйида 500 тупга яқин каннабис ўстираётгани аниқланган.

Тошкентдаги икки ҳолатда йирик миқдорда наркотиклар ушланди

15/07, 14:14

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича наркосавдогарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тақиқланган гиёҳванд ва психотроп моддалар рўйхати кенгайтирилди

13/07, 12:33

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласига оид янги тартиблар тасдиқланди.

Йўл четига улоқтирилган ўрамдан хавфли модда топилди

09/07, 19:05

Экспертиза хулосасига кўра, қизил рангли изолентага ўралган ушбу ўрам ичида оғирлиги қарийб, 30 грамм бўлган, оқ-оч сарғиш тусли, ўзига хос ўткир ҳидли «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси мавжуд экани тасдиқланган.

Сурхондарёда 2,5 кг, Тошкентда 3 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

04/07, 14:28

Биринчи ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, наркотикнинг эгаларини аниқлашга киришилган.

Гиёҳвандликка жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

20/06, 18:35

Бу Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–1151-сонли Қонуни билан Жиноят кодексининг 274-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда назарда тутилган.

Қидирувдаги шахснинг уйидан катта миқдорда наркотик топилди

16/06, 09:54

Самарқандда эса гиёҳвандлик моддаларини сотаётганлар ушланди.

Интернет-наркодўкон “омборчиси” қўлга тушди

29/05, 12:55

Сув насоси ичига салкам бир кило гиёҳвандлик моддаси яширилган.

Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ «опий» ушланди

16/05, 10:23

Заҳри қотил мамлакатимизга қўшни республикадан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Янгийўлда банк мутахассислари гиёҳвандлик моддалари билан қўлга тушди

15/04, 12:07

Тошкент вилоятида хориждан олиб келинган синтетик наркотик моддалар қўлга олинди.

Қўқонга йўл олган «хавфли юк» тўхтатилди

13/04, 08:17

Жиноятчилар юкни улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринишган.

Афғон қозонлари ичига яширилган «хуфиёна сир» ошкор бўлди

09/04, 19:08

210 дона қозондан 191 кгга яқин гиёҳванд модда топилди.

Фарғонада беш нафар оғуфурушга ҳукм ўқилди

02/04, 11:15

Уларга энг камида 12 йиллик қамоқ жазоси берилган.

Тошкентда йирик нарколаборатория фош этилди

27/03, 10:16

Пойтахтда гиёҳвандликка қарши операция ўтказилди. Қиймати миллиардлаб сўмлик моддалар топилгани маълум қилинди.

Янгийўлда «гашиш», Оҳангаронда эса дорифурушлар ушланди

11/03, 19:45

Ўрганишлар давомида ушбу моддалар автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар фуқарога тегишли эканлиги, улар бу дориларни Оҳангарон шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетишаётганлиги маълум бўлди.

Сомон орасига яширилган жиноят

07/03, 20:08

Кинология хизмати итлари ёрдамида ўтказилган қидирув натижасида хонадон дарвозахонасидаги сомон пресслари орасига яширилган кўк рангли полимер пакет топилган.

5 нафар йигит 15 йилдан қамоқ жазосини олди

19/02, 08:32

Айбланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ДХХ ва ИИВ қўшма операциялар ўтказмоқда

26/01, 11:32

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган жиноятчилик ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 20 январидан бошлаб кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тошкентда хонадонида наркотик модда тайёрлаб келган шахс қўлга олинди

24/01, 10:25

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи олди олинди.

Чегара ортидан келган “ажал юки” тўхтатилди

16/01, 11:08

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқда гиёҳвандлик воситасини сотганлар қўлга тушди

14/01, 15:10

Хоразм вилоятида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати аниқланди.

Тошкентда онлайн «наркодўкон» асосчилари қўлга олинди

25/12, 17:05

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган Telegram-бот фаолиятига чек қўйилди.

Тошкент вилоятида машина бакидан 30 кг «опий» чиқди

14/12, 16:04

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Самарқандда 60 ёшли фуқаро қарийб 1 кило «опий» билан қўлга тушди

22/11, 09:55

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди.

Андижонда фуқаро хонадонида нарколаборатория аниқланди

21/11, 08:00

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.

Йил бошидан буён Ўзбекистонга кириб келаётган 1,6 тонна наркотик моддалар тўхтатиб қолинган

14/11, 16:02

Жорий йилнинг январь-август ойларида чегара-божхона постлари орқали 1,5 миллионга яқин юк автотранспорт воситалари (25 фоиз ўсиш), 670 мингдан зиёд юкли вагонлар (14 фоиз ўсиш), 50,5 млн нафар йўловчилар ҳаракатланди.

Қашқадарёда фуқаронинг уйидан қарийб 21 кило «наша» топилди

13/11, 17:02

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

“Тоштурма” автотураргоҳида гиёҳвандлик воситаси сотаётган аёл қўлга олинди

08/11, 20:20

Муқаддам уч маротаба судланган аёл Тошкент вилоятида жойлашган Аёллар жазони ижро этиш колониясининг автотураргоҳида гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши жазо чоралари кучайтирилди

08/11, 15:00

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг устувор мақсадларига эришиш, гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди.

Яна