Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқловчи қонун бекор қилинди

18/08, 15:57

Конституциявий кенгаш ушбу ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларини бузади деган хулосага келди.

Ўқишга бордингизми ёки хизмат сафарига? Бу фарқни билмасангиз, пулингизга куйиб қолишингиз мумкин!

24/07, 09:45

Кўпчилик амалиётда ходимни малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларига юборишни оддий хизмат сафари билан бир хил жараён деб ҳисоблайди. Бироқ меҳнат қонунчилигига кўра, булар ҳуқуқий мақом ва компенсация тўловлари жиҳатидан жиддий фарқ қиладиган икки хил жараёндир. Ушбу ноаниқликларга ойдинлик киритиш ва қонуний талабларни тўғри тушуниш ҳам ходим, ҳам иш берувчи учун муҳим ҳисобланади.

Жиноят ишларида ҳимоячининг фикри ҳам мажбурий ҳужжатга айланиши мумкин

07/07, 12:30

Жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг ёзма фикри ҳам илова қилинган ҳолда киритилиши таклиф этилмоқда.

Тадбиркорлар энди баъзи ҳолларда мансабдорларни бизнесини текширишига рухсат бермаслиги мумкин

02/07, 17:04

1 августдан тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби кучга киради. QR-код орқали рўйхатдан ўтмаган давлат ходими текширув ўтказа олмайди.

Болалар ҳуқуқлари ва зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилиш кучайтирилди

02/07, 14:17

Тегишли қонун билан 2 та кодекс ва 4 та қонунга муҳим ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Хитой суди сунъий интеллект сабабли ишдан бўшатишни ноқонуний деб топди

04/05, 10:02

Бунга мамлакат шарқидаги техфирма билан боғлиқ воқеа сабаб бўлди.

Хитойда қабул қилинган янги қонун хавотирга сабаб бўлмоқда

19/03, 14:23

Қонун кўпчилик овоз билан қабул қилинган эди.

Нурмуҳаммад Сойибназаров: АҚШ ва Ўзбекистон ҳуқуқи ўртасида рақамли кўприк

14/03, 16:30

Ўзбекистонлик тадбиркор АҚШда компания очмоқчи бўлса, қайси ҳуқуқий шаклни танлаши керак? Хорижий инвестор Ўзбекистон бозорига киришда қандай талабларга дуч келади? Турли ҳуқуқ тизимлари ўртасидаги фарқлар баъзан оддий шартномани ҳам мураккаб жараёнга айлантириши мумкин.

Аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш янада кучайтирилади

03/03, 23:04

Тақдимотда кенг жамоатчилик, соҳа экспертларининг таклифлари ҳамда илғор халқаро тажриба асосида мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тайёрланган ташаббуслар кўриб чиқилди.

“Больничный” ва “декрет” пулларини олиш учун ходим суғурта шартномаси тузиши керакми?

03/01, 17:17

Энди ходимлар алоҳида суғурта қилиниши керакми? Ёки ходимлар ишлайдиган ташкилот юқоридаги нафақалар тўланиши учун қайсидир суғурта компанияси билан суғурта шартномаси тузадими? Суғурта шартномаси бўлмаган шахслар бу нафақаларни ололмайдими?

Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида бўлди

16/12, 18:17

Академия қисқа вақт ичида тор ихтисослашган таълим муассасасидан прокуратура ва тергов-суриштирув органлари учун кадрларни ягона ёндашув асосида тайёрлайдиган, таълимнинг узлуксиз тизимига эга бўлган, тўлақонли ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига айланди.

ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

04/12, 11:12

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

«Ўқиб кўринг, қўрқинчли нарса-ку бу!» — таниқли иқтисодчи муҳим масалага эътибор қаратди

01/12, 10:07

АҚШда фаолият юритаётган таниқли иқтисодчи, профессор Ботир Қобилов жамиятда жинсий зўравонликнинг бир тури — шилқимлик учун жазони кучайтиришни таклиф қилди. 

1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

01/10, 16:00

Мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

Ўқитувчилар қандай имтиёзларга эга?

01/10, 10:53

Ўзбекистон қонунчилигида ўқитувчилар учун қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

Айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ кучайтириляпти

16/08/2025

Қонун билан суд томонидан айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётганлар сони меъёрдан ошган — Болалар омбудсмани

21/06/2025

Болалар омбудсмани навбатдаги мониторинг ташрифи билан Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида бўлиб, муассасада сақланаётган вояга етмаганлар шароитларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги воқеа бўйича Россия ТИВга нота юборди

11/06/2025

Россия ҳудудидаги айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани ташвиш уйғотмоқда.

Суд мустақиллиги – ҳуқуқий давлатнинг таянчи

14/05/2025

Жамият тараққиёти ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллашувини талаб этади. Айниқса, юзага келадиган низолар бўйича қонуний ва адолатли қарорлар қабул қилишда ҳал қилувчи ваколатга эга бўлган суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллиги – ҳар қандай ҳуқуқий давлатнинг асосий белгисидир.

Собиқ эрим болаларимга мен ҳақимда турли бўҳтонларни айтмоқда. Нима қилишим керак?

24/02/2025

2 нафар фарзандим бор. Эрим билан ажрашганмиз. Суд ажраштирганда фарзандларим билан кўришиш ҳуқуқини белгилаган. Бироқ ҳар сафар дадаси билан кўришиб келишганда фарзандларимнинг менга нисбатан муносабати ўзгариб қолади. Дадаси уларга мен ҳақимда турли бўхтонларни айтиб, мен ҳақимдаги фикрларини ўзгартириб қўяди. Айтингчи, ушбу ҳолатда нима қилсам бўлади?

Яна