Талабалар ўртасида ҳар йили «Энг Инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади
Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади. Шунингдек, республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм этиб белгиланади.
Инновацион ғояларингиз борми? Вазир сизни эшитади
«АКТ ривожи учун инновацион ғоялар» деб номланган ушбу портал орқали барча хоҳловчилар АКТ соҳаси бўйича ўз ғояларини тўғридан-тўғри вазирга юборишлари мумкин.

