Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим Иссиқхоналар учун солиқ 10 баробарга оширилиши мумкин

17/07, 17:21

Бу Солиқ кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгиланган.

Тошкент вилоятида айрим Иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди

03/07, 10:38

Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида жойлашган сунъий иситиш тизимига эга айрим иссиқхоналарни демонтаж қилиш ҳамда уларни иситиш тармоқларидан узиш ишлари бошланди.

Тошкентдаги Иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади

12/04, 15:49

Тошкентдаги иссиқхоналарни бошқа ҳудудга кўчириш бошланмоқда. Янги қарорда газ таъминоти, солиқлар ва ердан фойдаланиш бўйича қатъий чекловлар белгиланди.

Сурхондарёда 940 гектар майдонда Иссиқхоналар ташкил этилади

30/03, 10:30

Сурхондарёда йирик иссиқхона мажмуалари барпо этилади. Янги зона ва имтиёзлар аҳолини куз-қиш мавсумида маҳсулот билан таъминлашга қаратилган.

ЎзФА олимлари тутунсиз ва мазутсиз Иссиқхона лойиҳасини тақдим қилмоқда

29/11, 11:00

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан ва ҳавога чиқиндисиз иситишга имкон берувчи технологияни тақдим этмоқда.

Иссиқхонасида шина ва мазут ёқаётганларнинг қозонхонаси мусодара қилинади

25/11, 11:37

Шунингдек, майдони 2 сотих ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобиль мойи, плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни ҳам жорий этилади.

Иссиқхона хўжаликларига солиқдан айрим имтиёзлар берилди

10/10, 14:09

Президентнинг иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир ПФ–181-сон фармони қабул қилинди.

2028 йилгача Иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади

30/07/2025

Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди.

Муаммолар гирдобида қолаётган Иссиқхоналар: улар банкрот бўлиш ёқасида...ми?

27/03/2025

2018 йилда Бухорода тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, унинг салоҳиятини ошириш, аҳолини қишин-ёзин янги ва тоза полиз маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланган эди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3843-қарори асос бўлган.

Иссиқхоналарга табиий газ берилмаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

21/11/2024

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича чекловлар ўрнатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Яна