Автобусларда чиптасиз юрган минглаб йўловчи жаримага тушди
“Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Марказий банк 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг январь ойида жами 6 марта йиғилиш ўтказиб, уларда 27 та масалани кўриб чиққан ва тегишли қарорлар қабул қилган.
Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Бухорода 52 та «радар»га тушган ҳайдовчи 30 миллион тўлайди
Катта инспекторнинг сўзига кўра, автомашинани олиб чиқиш учун барча жарималар тўлиқ тўланиши шарт. Акс ҳолда, кунлик жарима майдончаси тўлови ҳамда кредит тўловлари ортиб бораверади.
Йўл қоидабузарликлари учун огоҳлантириш тартиби жорий этилди
Қонун (ЎРҚ–1116-сон, 2026 йил 4 февраль) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Навоийазот” АЖ мансабдори жаримага тортилди
Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида текширув ўтказилган.
Тадбиркорга қўлланилган 7,4 млрд сўмлик жарима бекор қилинди
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи "E.H.G" МЧЖ ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.
Тақиқланган жойларда чўмилганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
Тегишли қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида Сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда (МЖтК 204-2-модда билан тўлдирилмоқда).
Ижтимоий ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлар жаримага тортилади
Уларнинг қонуний талабини бажармаслик фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Саксовул кесганлар 65 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Газли чўл ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида саксовул кесиб олиб кетаётган шахслар қўлга олинди.
Марказий банк қонунчилик талабларини бузган йигирмага яқин банкни жаримага тортди
Марказий банки томонидан жорий йил сентябр-октябр ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтлари мониторингдан ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад молиявий хизматлар истеъмолчилари учун ахборотлар ошкор этилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳамда фойдаланувчиларнинг тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқи таъминланишни текширишдан иборат бўлган.
Пойтахтда чиқиндилар билан боғлиқ 2 млрд сўмлик жарималар қўлланилган
Ҳокимлик маълумотларига кўра, «Халқ назорати» платформаси орқали фуқаролардан экологияга оид 62 863 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг 60 906 таси ҳал этилган.
ЎФА 340 минг доллар жарима тўлайди
Стадионга BYD автомобиллари олиб кирилгани қоидабузарлик деб топилди.
Янги таклиф: 3 турдаги йўл қоидабузарликлари учун 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди
Бугунги йиғилишда қайд этилишича, ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.
Фарғонада «Malibu»нинг юздан ортиқ жаримаси ўчириб юборилди. Берилган расмий муносабатда очиқ саволлар кўп
Ижтимоий тармоқларда давлат рақами 40 081 SBA бўлган «Malibu-2» автомашинаси ҳайдовчиси 100 тадан ортиқ қоидабузарлик содир этгани ва уларнинг 106 таси «охирги зарурат ҳолатида қоида бузган» деб топилиб, жарималар бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Эшакхўр»ларга катта жарима тайинлаш керак...
Аслида, ҳаромдан қўрқмайдиган инсонларга ҳар қанча жазо ҳам кам.
Туркияда «сабрсиз йўловчилар» жаримага тортилмоқда
Самолёт қўнгани — етиб келдим дегани эмас.
Қидирувдаги «EQUINOX» жарима майдонига қўйилди
300 миллион сўмдан ортиқ банк қарздорлиги тўловидан “қочиб” юрган фуқаро Р.Б. га нисбатан суд қарори чиқди.
TikTok маълумотларни Хитой билан баҳам кўраётган бўлиши мумкин – Ирландия комиссияси
Ирландиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси Хитойнинг ByteDance компаниясини (TikTok эгаси) Европа Иттифоқининг шахсий маълумотлар қоидаларини бузгани учун 530 миллион евро миқдорида жаримага тортди.
Машинани пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бешта банк жаримага тортилди
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга ва қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Автобус йўлагида ҳаракатланганлар жаримага тортилади
Мазкур масала бўйича қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўллаш режалаштириляпти
Қонунчилик палатасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди.
12 баллик жарима тизими: «права»сидан кимлар маҳрум бўлади?
Қуйида ушбу тизим ҳақида кўпчиликни ўйлантирадиган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Тезлигини белгиланган тезликдан 60 км/соатдан кўпга оширганлар учун жарима миқдори оширилди
Жорий йил 20 февраль куни қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун билан тезлигини белгиланган тезликдан 60 км/соатдан кўпга оширганлар учун жарима миқдори оширилди.
Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун жавобгарлик белгиланди
20 февралда қабул қилинган ЎРҚ-1035-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳайдовчилар учун «12 балли жарималар» тартиби кучга кирди
Эндиликда жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
«жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймагамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.
Маст ҳолда машина бошқарганлик учун жарима миқдори оширилди
Такроран қоидабузарлик ҳолатида 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2–3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Тошкент кўчаларидаги «А» йўлакда қайси ҳолатлар учун жарима ёзилмаслиги айтилди
Парламент Қуйи палатасида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

