Фарзандингизни асоссиз парҳезда қийнаяпсизми? Болани мазали нарсалардан маҳрум қилманг ёхуд аллергияни даволашнинг замонавий ва хавфсиз усуллари
Ташхисни фақатгина битта лаборатория таҳлилига таяниб қўйиб бўлмайди. Тасдиқланмаган тахминлар асосида болани сутсиз парҳезда узоқ вақт ушлаб туриш катта хато ҳисобланади. Агар болада шубҳали аломатлар сезилса, энг тўғри йўл мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда индивидуал даволаш режасини тузишдир.

