Беморнинг ҳаёти муҳимми ёки «кимнингдир» ҳурмати?
Албатта бемор ҳаётида, йўқса, шифокорнинг оппоқ либосга бурканиб юришида не маъно, дерсиз?! Тўппа-тўғри. Бироқ Тошкентдаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасида бунинг тескариси кузатилаётганига нима дейсиз?! Яна денг, мазкур даргоҳнинг хирургия бўлимида! Хирургия, яъники, жарроҳлик — тиббиётнинг энг нозик (кўплар энг «соққалик» дейишади) тизими ҳисобланади.