
«Захарова италияликларни ҳақорат қилди» — Мелони
Италия Бош вазири Жоржа Мелони Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захаровага кескин жавоб қайтарди.

Мальта Мария Захарованинг визасини бекор қилди – сабаб маълум
Мальта Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг визасини бекор қилди. У 5-6 декабрь кунлари мамлакат пойтахти Валлетта шаҳрида ўтадиган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида қатнашиши кўзда тутилган эди.

Россия ТИВ Ўзбекистон мактабларининг биридаги ҳолат юзасидан тушунтириш сўраяпти
Мария Захарованинг бу чиқишига «Миллий тикланиш» демкоратик партияси лидери Алишер Қодиров кескин муносабат билдирди. «Ўзбекистоннинг ички ишлари ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди», дейди у.

Мария Захарова «YouTube»га пўписа қилди: «ўзингга ҳукм ўқидинг»
YouTube видеохостинги Россия давлат думаси фаолиятини ёритувчи «Дума ТВ» аккаунтини блоклади.

«Россия АҚШга қаттиқ жавоб қайтаради» – Захарова
Алексей Навальний билан боғлиқ воқеалар сабаб АҚШ Россиянинг тўққиз расмийси ҳамда икки ташкилотига нисбатан санкциялар жорий қилди.

Коронавирусга қарши Россия вакцинасини биринчи бўлиб қайси давлат олиши ойдинлашди
Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилган.

Президент Путин Захарованинг заҳарханда пости сабаб узр сўрашга мажбур бўлди
Россия президенти Владимир Путин Сербия раҳбари Александр Вучичдан кечирим сўради. Бу ҳақда Сербия президенти миллий телевидение эфирида маълум қилган. Бунга эса Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг кинояли пости сабаб бўлган.

Йигирмата давлат Россия вакцинасига навбат олиб қўйишди
«Спутник V» деб аталган вакцина барча зарур текширувлардан ўтган ва мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Захарова яна катта саҳнада! Ўзбекистон ички ишига аралашган дипломат хоним бу гал Руминияга ақл ўргатди
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Руминия миллий мудофаа стратегияси хусусида мунозарали фикрлар билдириши ортидан яна бир дипломатик можаро келиб чиқди.

Путин Мария Захаровани орден билан тақдирлади
Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захаровани орден билан тақдирлади.

Захарованинг заҳарханда луқмаси. Хўш, Москва Тошкентга нима демоқчи?
Россия ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан берган баёноти ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.

Захарова ва Захарчуклар ҳақида икки оғиз...
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили М.Захарованинг сўзларидан заҳар таъми келади, деб юрсак, унинг таомига заҳарни ўзимизнинг «Захарчуклар» ташиётган чоғи...

«Тараққиёт стратегияси» маркази Захарованинг чиқишига муносабат билдирди
Бошқа давлат ташқи сиёсат идораси масъул шахсининг ушбу мавзуга аралашуви на дипломатик, на сиёсий этика ва ахлоқ қоидаларига тўғри келмайди. Чунки, қонун қабул қилиш бу ҳар суверен давлатнинг ўз ички иши саналади.

Россия ТИВ расмий вакили Захарова «Ўзбекистон фуқароларининг манфаати» ҳақида ваъз ўқиди
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирди. У жумладан шундай деган:

«Худдики Ироқда «демократия» ўрнатишгандек...»
«Бу очиқдан-очиқ Венесуэла ички ишларига аралашиш ва у ердаги сиёсий жараённи бошқаришга уриниш бўлмай, нима?!» – дея заҳарханда қилади Захарова хоним.

Мария Захарова бошчилигидаги делегация Тошкентда
Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, тажриба алмашилди.

Мария Захарова Ғарб қандай қилиб Россияни чув туширганини айтиб берди
«Биз тўлалигича эшикларимизни очгандик. Биз буни ўз хоҳишимиз билан қилгандик, бизни мағлуб этишгани учун эмас. Ҳеч ким бизга босим ўтказмаган, шунчаки Горбачёв қуролланиш пойгасига ва совуқ урушга нуқта қўйишни хоҳлаган. Мана биз эшикларимизни очдик, аммо сиз бизни алдадингиз. Сизлар бизга тиканли сим билан ўраш орқали жавоб бердингиз», — дея норозилигини билдирди Мария Захарова.

Россия ТИВ: «Сурияда халқаро ҳуқуққа ҳам ҳужум қилинди»
«Дипломатик нуқтаи назардан қараганда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари нафақат Ер харитасида жойлашган бир нуқтага, балки халқаро ҳуқуқ тушунчаси, бутун халқаро алоқалар тизимига ҳам зарба беришди», — дея баёнот берган Захарова.

Россия ТИВ: «Ғарбнинг асосий нияти — ЖЧ-2018ни бойкот қилиш»
«Мен шундай тасаввур қилаяпман, ҳамма ҳаракатлар мазкур ўйинларни рус майдонида ўтказмаслик ҳаракатига бориб тақаляпти. Барча «усуллар» яхши, ният эса Россиядан жаҳон чемпионатини тортиб олиш» деган Захарова.

Захарова АҚШнинг айбловини мантиқсиз деб атади
«13 киши бутун бошли сайловга таъсир этиши жуда ғалати. 13 киши миллиардлаб долларлик бюджетга эга хавфсизлик кучларига қарши? Мантиқсиз айблов», — деган Захарова.

Зеленский «Киев Русининг ягона меросхўри» ким эканини айтди. Захарова дарҳол жавоб қайтарди
Зеленский Украинани «Киев Русининг ягона меросхўри» деб атади. «У ҳолда Украинанинг бир қисми Рус ўлкаси деб номланишидан хафа бўлманг», жавоб қайтарди Захарова.