Ўзбекистон президенти АҚШ савдо вазири билан учрашди
Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири эканлиги мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 17-19 февраль кунлари Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: Президентга Давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди
Қайд этилганидек, мазкур лойиҳалар илғор хорижий тажриба асосида мутлақо янги ёндашув асосида ишлаб чиқилди. Уларда Президентимиз томонидан белгилаб берилган жорий йилдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.
Бош прокуратура «ёш» корхоналар ўсишига тўсқинлик қилаётган масалаларни ўрганади
Президент иштирокида ўтаётган йиғилишда жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ресурслари кўпайиб бораётгани, лекин ҳокимлар бунинг иқтисодий ўсишга, иш ўрни ва бюджетга таъсирини ҳисоб-китоб қилмаётгани танқид остига олинди.
Президентга “Premier” корхонасининг режалари маълум қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташрифи давомида “Premier” маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Президент “Enco Group” лойиҳаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига ташриф буюриб, юқори кучланишли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Enco Group” корхонаси фаолияти билан танишди.
Ўзбекистоннинг ОИИБ билан ҳамкорлигини кенгайтиришга доир масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзоу Цзяи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий давлат мукофоти топширилди
Тантанали тадбирда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ушбу юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига шахсан топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон президентини Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида «Айвони Садр» қароргоҳида Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий билан тор доирада ва делегациялар иштирокида учрашув ўтказди.
Ўзбекистон президенти «HRL Group» компанияси раиси билан учрашди
Мамлакатимиз етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади.
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири қўшма бизнес форумида иштирок этди
Тадбирда икки мамлакатнинг 300 дан ортиқ етакчи саноат корхоналари ва савдо компаниялари, тармоқ ташкилотлари ҳамда ишбилармонлик тузилмалари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ОАВ учун баёнот беришди
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири самарали музокаралар натижаларини юқори баҳоладилар.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон етакчи университетининг фахрий доктори ва профессори бўлди
Бош вазир Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон раҳбарига тегишли сертификатни топширди.
Шавкат Мирзиёев Покистоннинг замонавий ҳарбий техникаси ва қурол-яроғ намуналари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига келгач, «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон раҳбари Алиев ва Пашинянни нуфузли мукофот билан табриклади
Кеча Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент 5-6 феврал кунлари Покистонда бўлади
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.
Президент Навоий аэропорти бўйича тақдимот билан танишди
Аэропортни “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратган ҳолда, унга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи якунланди
«Эсенбоға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Икки президент раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Келгуси йилларда товар айирбошлаш ҳажмини, жумладан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимдаги товарлар рўйхатини кенгайтириш орқали 5 миллиард долларга етказиш вазифаси белгилаб олинди.
Ўзбекистон президенти Анқарада расмий кутиб олинди
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон шоҳсупага кўтарилдилар.
Шавкат Мирзиёев 29 январ куни Туркияга боради
Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Президент «Росатом» бош директорини қабул қилди: тафсилотлар
Мамлакатимизда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди
Чилонзор оилавий зўравонлик, талончилик, безорилик бўйича, Юнусобод босқинчилик бўйича Ўзбекистонда биринчи ўринда.
Президент раислигидаги йиғилиш танқидий руҳда бошланди
Пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски «қолип»дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилинди.
Президент Швейцарияда Илҳом Алиев ва Виктор Орбан билан учрашди
Етакчилар дўстона руҳда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон президенти Цюрихда кутиб олинди
22 январ куни Давос шаҳрида Ўзбекистон етакчиси Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиши ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ташқи сиёсатга доир йиғилиш бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент МДҲ ва минтақада ягона бўлган марказ фаолияти билан танишди
Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди.
Бугун Президент раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилади
Давлатимиз раҳбари мудофаа вазирлиги тизимидаги объектлар билан ҳам танишади.
Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги можароларни ҳал этишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрнини эътироф этди
Қирғизистон Президенти ҳақидаги ҳужжатли фильмда Садир Жапаров қирғиз–тожик чегарасидаги кескин вазият ҳақида тўхталиб, ўзаро муросага келишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳати ва вазмин дипломатик ёндашуви аҳамиятли бўлганини таъкидлади.
Жаҳон лидерлари Шавкат Мирзиёевни табриклади
Қутловларда Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилган.
Шавкат Мирзиёев «Шарқ баҳори» турар жой мажмуаси қурилиши билан танишди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Президент Янги Тошкент ҳудудидаги бунёдкорлик ишлари билан танишяпти
Давлатимиз раҳбари дастлаб ер ости автотураргоҳи ва пиёдалар ўтиш йўлагини барпо этиш ишларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев бугун Янги Тошкентга боради
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туб бурилиш йили: Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим босқичи
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати халқпарварлик, адолат ва инсон манфаатларини устувор қўйган аниқ ташаббуслар билан аҳолининг қалбидан чуқур жой олди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномаси бошланди.
Бугун Ўзбекистон президенти Олий Мажлис ва халққа мурожаатномани тақдим этади
Тўғридан-тўғри трансляция соат 11:00 да бошланади.
Янги йилда кетма-кет беш кун дам олиш бўлади
Дам олиш кунлари бўйича президент фармони чиқди.
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни бирлаштириш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида қайд этди.
Тўқимачиликда экспорт ҳажми 3,3 млрд долларга етказилади
Жорий йилда тармоқда эришилган натижалар, ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган мақсадли режалар атрофлича кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Доналд Трамп билан суҳбатлашди
Трамп Ўзбекистон раҳбарини G20 саммитига таклиф этди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Эрмитаж»га ташриф буюрди
Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар.
Президент МДҲ раҳбарлари норасмий саммитида қатнашди
Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, хусусан, ёшларнинг ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди
Уч мамлакат етакчилари ушбу нуфузли мукофотга Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун сазовор бўлдилар.
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди
Ўзбекистон Евроосиёнинг асосий форматларида фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистон президенти ЕОИИ саммитида иштирок этди
Кейинги тўрт йилда кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорлик даврида Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки бараварга ошди ва 20 миллиард долларга яқинлашди.
Президент Санкт-Петербургга етиб борди
“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини якунлаб, Россияга йўл олди
«Ханэда» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг музокаралари бўлиб ўтди
Икки томонлама муносабатлар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашув ўтказди
Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон президенти парламентдаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди
Дўстлик лигаси, айниқса, унинг раиси Таро Асо Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юксак баҳоланди.
Япония парламентининг Вакиллар палатаси спикери Фукуширо Нукага билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон – Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Япония парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Япония императори билан учрашди
Давлатимиз раҳбари император Нарухитога Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.
Президент Япониядаги ўзбекистонликлар билан мулоқот қилди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Японияга етиб борди
Давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон президенти Японияга жўнаб кетди
Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкентда 2026 йилда сувга бағишланган катта тадбир ўтказилади
Форум халқаро институтлар ва минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларини табриклади
Турнир давомида Ўзбекистон мадҳияси қарийб 100 марта янграгани сизларнинг Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этишга қандай беқиёс ҳисса қўшганингиздан далолатдир .
Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади
Қишлоқ хўжалигининг тақдири ва келажаги — бутун мамлакатимизнинг тақдири ва келажагидир.
Ўзбекистон президенти қатнашган Туркманистондаги халқаро форум тафсилотлари
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда кўплаб давлатлар етакчилари, ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги халқаро форумда нутқ сўзлади
Давлатимиз раҳбари Туркманистон раҳбариятини ва бутун қардош туркман халқини миллий байрам — Доимий бетарафлик эълон қилинганининг 30 йиллиги билан табриклади.
Ўзбекистон президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
Маросимда кўплаб хорижий делегациялар раҳбарлари қатнашди.
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашди
Давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисини тарихий сана – доимий бетарафликнинг ўттиз йиллиги билан самимий табриклади.
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради
Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Чорвачиликни ривожлантиришда Франция тажрибаси қўлланади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотида гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш масаласи ҳам кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан 615 кишини афв этди
Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ўзбекистон президенти Садир Жапаровни табриклади
Телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Президентнинг Сирдарёга ташрифи «River Med Pharm» корхонасидан бошланди
Корхона мамлакатимизда инфузион дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан ҳисобланади.
Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради
Давлат раҳбари саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди
Олий даражадаги учрашувлар натижаларига кўра эришилган келишувларни қабул қилинган “йўл харитаси” асосида амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига йўл олди
Давлат раҳбари «Афросиёб» поездида сафарга чиқди.
Мактаб таълимида сунъий интеллектга асосланган платформа жорий этилади
Бунда ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилади ва платформага интеграция қилинади. Ушбу ечим ўқитувчиларга мавзуга доир маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, дарс режаларини тузиш, имтиҳон жараёнларини назорат қилишда кўмаклашади.
Шавкат Мирзиёев халқаро форумда муҳим ташаббусларни илгари сурди
Форум доирасида Президент бюрократияни бартараф этиш бўйича алоҳида Дастур тасдиқланганини эълон қилди.
Бугун Шавкат Мирзиёев халқаро форумлар очилишида иштирок этади
БАА Ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан ҳам учрашув белгиланган.
Ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди
Шавкат Мирзиёев Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиаллари фаолияти билан танишди.

