Қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик Россияда бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди
Марҳум йигит қурилаётган бинонинг ташқи томони бўйлаб бешинчи қаватдан юқори қаватга қурилиш асбобларини кўтариб чиқаётган вақтда қулаб тушган.
АҚШда бошланган рейдлар 55 млн хорижликни депортацияга олиб келиши мумкин
АҚШ Давлати департаменти амалдаги визаларга эга бўлган барча 55 миллион хорижликни депортацияга олиб келиши мумкин бўлган миграция тартибини бузиш ҳолатлари бўйича текшириш бошланганини эълон қилди.
Энди мигрантлар Санкт-Петербургда курерлик қилолмайди
Губернатор Александр Беглов хорижликлар курерлик қилишини тақиқловчи қарорни имзолади.
Меҳнат муҳожирларининг жасадларини Ватанга қайтариш давлат ҳисобидан бўлиши мумкин
Ушбу қонун лойиҳаси билан «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонунга меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини олиб келишни ташкил этиш харажатларига доир норма киритилмоқда.
Чет элдан қайтган фуқаролар ОИВ бўйича мажбурий текширувдан ўтади – лойиҳа
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
мигрантнинг боласи рус тили имтиҳонидан ўта олмаса мактабга қабул қилинмайди
Россия таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандлари учун ёзма ва оғзаки тестларни тайёрлади.
Сербия ўзбекистонлик мигрантлар учун виза режимини юмшатиши мумкин
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Сербияда музокаралар ўтказди.
Россия ТИВ раҳбари МДҲ давлатларидан келган мигрантлар учун виза режимига қарши чиқди
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат Думасидаги ҳукумат соатида тўхталиб ўтди.
Хорижга чиқиб кетган пенсионерларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади
Ижтимоий тармоқларда хорижга чиқиб кетган пенсионерларнинг пенсияси тўхтатилиши, ҳатто уни яқин қариндошлари ишончнома орқали ҳам ололмаслиги ҳақида маълумот тарқалди.
Россия ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни бошлайди
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин 5 февралдан миграция сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ навбатдаги ўзгаришлар кучга киришини маълум қилди.
Хорижда ишлаб пул жўнатаётган аёлнинг эри машинали ва уйли бўлди ёхуд ўлиб бораётган ғурур...
«Бечора турмуши ўхшамай фарзандларини оёққа қўйиш учун бир ўзи ҳаракат қилаяпти экан-да, отаси, акаси йўқмикан?», деб ўйлаб турсам, эри ҳам бор экан. Ногирон ҳам эмас, руҳий касал ҳам эмас, тўрт мучаси соғ эри бор экан
Трамп кенг кўламли рейдларни режалаштирмоқда
Трамп инаугурациясидан кейин муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланади
Россия 2024 йилда 80 мингдан зиёд мигрантни депорт қилди
Депортга тушганлар сони қарийб икки баравар ошган.
Россиялик губернатор мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи эканини айтди
У 2025 йилдан бошлаб ҳудудда хорижий ишчи кучи бутунлай тақиқланишини маълум қилган.
Трамп ҳукуматга қайтди. Энди муҳожирларнинг тақдири нима бўлади?
Сайланган президент Доналд Трамп миллионлаб одамларни депортация қилишни ваъда қилганидан сўнг, муҳожирлар, уларнинг иш берувчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятга тайёргарлик кўришни бошладилар.
Қарийб 2 млн ўзбекистонлик хорижда ишлаётгани айтилди
2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 89 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Россия таълим тизимида мигрант болаларни ногиронликка тенглаштириш таклиф қилинди
Россиянинг Свердловск вилояти болалар ишлари бўйича комиссари Игор Мороков мигрант болаларни ногиронликка тенглаштиришни таклиф қилди. У бу ҳақда ОТВ телеканали эфирида айтиб ўтган.
Уч нафар мигрант Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди
Ҳарбий рўйхатда турмаганлиги учун биринчи марта мигрантлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди.
Тожикистон Россияга талабнома йўллади
Тожикистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Умид Бобозода россиялик ҳамкасби Татьяна Москальковага талабнома юборди.
«Онамникига сиғмадим ва Туркияга кетишга мажбур бўлдим» (видео)
Ёшим 36 да, Андижондаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўқидим, 20 ёшимда турмушга чиққанман, лекин беш йил ўтиб турмуш ўртоғим билан ажрашдим, тўғриси қайнонам билан келиша олмадик.

