Ўтган йили 93,2 минг киши телефон рақамини кўчириш хизматидан фойдаланган
Абонент рақамини кўчириш хизмати расман 2023 йилда ишга туширилган. Ушбу хизмат орқали абонент мобил алоқа операторини ўзгартирган ҳолда абонент ўзига қулайроқ тарифларни, сифатли мобил алоқа ва қўшимча хизматларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бунда эса амалдаги телефон рақами тўлиқ сақлаб қолади.
MNP бу нима?
Бу телефон рақамини (оператор кодини) сақлаган ҳолда мобил рақамни бошқа мобил алоқа операторига ўтказиш хизмати.

