Деновдаги болалар боғчаларида «ўлик жонлар» учун ойлик маош ёзиб келинган: нақд 4,8 млрд сўм!
Ҳисоб палатасининг ўрганишларига кўра, Сурхондарё вилояти Денов тумани мактабгача таълим бўлими марказлашган бухгалтериясининг айрим масъул ходимлари жами 11,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган.
Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича етакчилик қиляпти
Finance Inquirer нашри RGCA халқаро тадқиқоти натижалари ва UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Қуйичирчиқда боғча болалари оммавий заҳарланди
Ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муносабат билдирди.
Боғчада «юзи куйган» бола. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага ойдинлик киритди
Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси — 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида аёллар сумкасидан кўзга суртувчи бўёқни олиб ўйнаб, ўзининг юзига суртган.
Зангиотадаги боғча директори қарийб 1 млрд. сўм маблағни ўзлаштирган — вазирлик
Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида текширув ўтказган.
Сўконғич «тарбиячи» иши юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказмоқда
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновга тегишли экани айтилган овознинг ўз қўл остидаги ходимлар сўккани ва ҳақорат қилгани акс этган аудиолар бўйича материал эълон қилинган эди.
Андижонда боғча боласини ток урди
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги 10-сон мактабгача таълим муассасасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди.
Боғчаларга қабул жараёнида коррупциянинг олдини олиш мумкинми?
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида мактабгача таълим муассасаларига қабул жараёнини мукаммаллаштириш бўйича тавсиялар муҳокама қилинди.
Яшнобод туман ҳокими ўринбосарига нисбатан суриштирув ишлари бошланди
Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан суҳбати тармоқларда тарқалган эди.
Тошкентда биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасаси очилди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида капитал таъмирланишдан кейин очилган 369-сонли МТМ биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасаси бўлди. Бирлаштирилган турдаги МТМ рухий ривожланиши суст бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳлар ва умумий таълим гуруҳларидан иборат бўлади.