Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳожибой Тожибоев маст ҳолда автомобиль бошқараётганда...» ёки «Суиқасд уюштирилиб вафот этди» каби миш-мишлар қаердан чиққан?

28/05/2018

— Отам раҳматли жигар хасталиги билан роппа-роса олти йил курашди. Бормаган табиби-ю шифокори қолмади. Ҳатто хориж клиникаларида ҳам даволанди. Аммо муолажалар кутилган самарани бермади. Оёқлари ва қорни шишиб, ранги ҳам сўлғинлашиб бораверди. Декабрь ойида берган сўнгги концертини кўрсангиз озиб кетганига ҳам гувоҳ бўласиз. Концертдан кейин икки ой ўтиб, тўшакка михланиб қолди...