Норин-Сирдарё ирригация бошқармаси масъули 11,5 минг доллар билан қўлга тушди
У жабрланувчига Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз расмийлаштириб беришини айтган.
ЙТҲга учраган ўқувчининг синф раҳбари ишдан олинди
Янги Наманган туманидаги 65-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди
20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўмлик банкнотлар қалбакилаштирилган.
Шаҳноза Мирзиёева: Беш ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчиб ўтади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосарининг маълум қилишича, оилага фамилияни ўзгартириш масаласида ҳам амалий ёрдам кўрсатилади.
«Ғазабим ичимга сиғмай кетди» — Саида Мирзиёева Намангандаги 5 ёшли қиз фожиасига муносабат билдирди
Президент Администрацияси раҳбари Наманганда юз берган фожиага муносабат билдириб, жиноятга алоқадор барча шахслар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши зарурлигини таъкидлади.
Намангандаги жинсий зўравонлик «иш»и бўйича бир киши қамоққа олинди
Ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратураси иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.
Болалар омбудсмани боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан вазирликка тақдимнома киритди
Болалар омбудсмани мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болага нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритди.
Наманганда 5 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилган шахсга қандай жазо берилади?
Наманган вилоятида вояга етмаган болага нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда турли тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича мутасадди ташкилотлар расмий маълумотларни эълон қилди.
Наманганда 77 яшар фуқарога туғилганлик гувоҳномаси берилди
У паспорти йўқлиги сабаб пенсия ҳам ололмай келган.
Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Абдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Наманганда ММТБ масъул шахслари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Намангандан Ҳиндистонга тилла олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди
Улар 1,1 млрд сўмлик олтинни яширишда ўзларининг ички органларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланган.
Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди.
Наманганда ярим миллиард сўмлик кафолатланмаган дорилар савдога чиқиши тўхтатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
«Поп тумангаз» оператори ва унинг шериклари пора билан ушланди
Улар фуқароларга газ тармоғини тортиб келиши ва рухсатнома олиб беришларини ваъда қилган.
Наманганда катерлар тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Ҳодиса 23 август куни соат 19:55 да Тўрақўрғон тумани Гулқишлоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёсида содир бўлган.
Наманганда 577 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар сақланган яширин омбор фош этилди
Улар орасида «Цефотаксим», «Бифидумбактерин», «Атропин», «Тидомет Форте» каби препаратлар ҳам бор.
Наманганда катта миқдорда сифати номаълум дорилар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ва бошқа органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга озодликдан маҳрум этилди
У 60 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланганди.
Наманганда қарздорнинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан кредит қарздорлигини ундириш бўйича навбатдаги ижро ҳаракати амалга оширилди.
Наманганда ер учун 381 минг доллар талаб қилганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда кадастрлар палатаси Поп тумани бўлими собиқ бошлиғи ҳам ушланди.
Шавкат Мирзиёев Гуллар фестивалига ташриф буюрди
Давлатимиз раҳбари фестивал доирасида барпо этилган гул композициялари, мавзули майдонлар ва кўргазмаларни кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Намангандаги футбол академиясида бўлди
Учрашув давомида мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро майдонлардаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев Наманганда рақамлаштириш, бандлик ва инвестиция бўйича янги вазифаларни белгилади
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги вазиятлар марказида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Наманганда сунъий интеллект лойиҳалари Президентга тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетида ташкил этилган сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди.
Янги Наманганда IT-парк қурилишига старт берилди
Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчасида барпо этиладиган IT-парк қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Президент Тўрақўрғондаги «Наманган қўйчилик кластери» фаолиятини кўздан кечирди
Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган кластер туман ҳудудидан ажратилган 10 гектар ер майдонида уч босқичда йўлга қўйилади.
Президент Наманган аэропортидаги қурилиш ишлари билан танишди
Лойиҳага жами 175 миллион доллар инвестиция жалб қилинган. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги йўловчи терминали ишга туширилади. Майдони 22,6 минг квадрат метр бўлган уч қаватли терминал соатига 1,2 минг нафар ва йилига 3 миллион нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Президент бугун Наманганга ташриф буюради
Давлат раҳбари Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Аброржон Алижон ўғли Алижанов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Наманганда қалбаки валюта савдогарлари ушланди
Хорижда тайёрланган сохта валюталар айланма йўллар орқали олиб келинган.
Наманганда «Эски шаҳар» мажмуаси барпо этилади
Наманган вилояти учун янги ривожланиш дастури тасдиқланди. Ҳужжатда туризм, таълим ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббуслар белгиланган.
Наманганда «раҳнамолик» ваъда қилган инспектор қўлга олинди
Самарқандда эса ИИБ ходими 7 минг доллар билан ушланди.
Намангандаги Чодаксой сойидан 23 ёшли йигитнинг жасади олиб чиқилди
ФВВ, ўз навбатида, фуқароларни чўмилиш тақиқланган ҳамда хавфли деб белгиланган ҳудудларда сувга тушишдан огоҳлантирмоқда.
Наманганда 23 яшар йигит сувда оқиб кетди: у бир неча кундан бери қидирилмоқда
Ҳодиса Поп туманидаги «Чодаксой»да рўй берган.
Наманганда йирик сифатсиз дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланди
Прокуратура департаменти тезкор тадбир ўтказди.
Ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди
Катталарнинг эҳтиётсизлиги ва назоратдан четда қолганлиги сабаб бўлган.
Наманганда 93 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси берилди
Суд томонидан Кўпайсин момо Сотиволдиеванинг 1933 йил 2 март куни туғилганлик факти белгиланди.
Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди
Айтилишича, болани гилос ейиш мақсадида кўчада ўрнатилган юқори кучланишли электр трансформатор устига чиққан вақтида ток урган.
Гуллар шаҳрида йилнинг энг қайноқ медиа ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
Бугун вилоятда старт олган Медиа ҳафталик ҳудуддаги энг кучли теле-радио ходимлари, матбуот фаоллари, журналистлар, блогерлар ва медиа соҳасига ошуфта ёшларни ягона, улкан медиа майдонда бирлаштирди.

