наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади
Давлат раҳбари томонидан имзоланган қонун билан Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» номли янги боб киритилмоқда.
Бир йилда 2,6 млн психотроп восита тарқатиши мумкин бўлган тармоқ фош этилди
2026 йил апрель ойида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уюшган наркожиноятчилик ва жиноий гуруҳларга қарши кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича қатор таклифларни илгари сурди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллаб, унда жумладан, наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича қатор таклифларни ҳам илгари сурди.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали мамлакатимиз ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари ҳам огоҳлантирилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган.
наркожиноят учун қамалганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқяпти – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини ҳам танқид қилди.
Сирдарёда нарколаборатория ташкил қилган оиланинг икки аъзоси ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди.
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши жазо чоралари кучайтирилди
Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг устувор мақсадларига эришиш, гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистонда вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги наркоқарамликка қатъий барҳам берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш, кибержиноятларга қарши самарали курашиш ҳамда прокурор назоратини рақамлаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

