Ўзбекистонда энг кўп пенсионерлар қайси ҳудудларда яшайди?
Йил бошидаги маълумотларга кўра, республика аҳолисининг 11 фоизи пенсия олади.
Хитой компанияси Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахслар учун реабилитация маркази очмоқчи
Шунингдек, адаптив спорт турларини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш лойиҳалари ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.
«Эрта аралашув»: ногиронлиги мавжуд болалар учун хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
«Эрта аралашув» хизмати 6 кунлик иш ҳафтасида 08:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида кўрсатилади.
Иш ўринларини ногиронлиги бўлганларга мослаштирган иш берувчиларга субсидия берилади
Меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирган иш берувчиларга янги субсидиялар берилади. Айрим харажатлар эса давлат томонидан қопланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар янги шаклдаги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади
ПФ–69-сон фармон билан мўътадил, оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун оилавий муҳитга яқин шаклдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатиш босқичма-босқич жорий этилади.
Ногиронлик белгиланган болалар учун «Эрта аралашув» хизмати йўлга қўйилади
Фармонга кўра, болаларнинг жисмоний-ақлий ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш мақсадида 2026 йил 1 июнгача босқичма-босқич «Эрта аралашув» хизмати йўлга қўйилади.
Айрим тадбиркорлар барча турдаги солиқлардан озод этилади
Бу имтиёз ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш хизматини кўрсатувчилар учун амал қилади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилади
Ҳукуматнинг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Биз бахтлимиз! Сизчи?
Ҳаётингизга мотивация етишмаяптими? Ишларингиз юришмай умидсизликка тушяпсизми? Соғлигингизда муаммо борми?
Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқроқ ногиронлиги бўлган шахслар бор
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025-йил 1-август ҳолатига 1 055 770 нафарни ташкил этмоқда.
Ногиронлик сабабли камситганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти
Мазкур ҳужжат билан Жиноят кодекси 141-4-модда билан (Ногиронлик белгисига кўра камситиш) тўлдирилади.
Автобусларни жисмоний имконияти чекланганларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Эндиликда Ногиронлик пенсиялари ҳам проактив шаклда тайинланади
Эндиликда фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
Ногиронликни белгилашдаги ВКК тизимидан воз кечилади
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Ногиронлиги бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа обектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади.
Шаҳноза Мирзиёева зиммасига янги вазифалар юклатилди
Баъзи ногиронлиги бор инсонларда психологик босимлар сабабли ўзига бўлган ишонч етишмайди.
Ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмайди – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.
Тошкент халқаро аэропортида махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда
Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозларни ўрнатиш бошланди
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи таъминланмоқда
Бу борада тегишли қонун билан «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Белгиланган кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади
Бу борада жорий йил 18 июль куни Президентнинг ПҚ-266-сон қарори қабул қилинди.

