Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг илк миллий мусиқа платформаси — OHANG ишга тушди!

29/06, 22:10

Ўзбекистон мусиқий маданияти тарихида янги саҳифа очилди. Бугунги рақамли асрда миллий ўзликни сақлаш ва уни келажак авлодларга безавол етказиш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис Ўзбекистон миллий мусиқасига бағишланган илк йирик рақамли платформа — OHANG фойдаланишга топширилди. ​Бу лойиҳа давлат ва технологиянинг маданий меросни асраш йўлидаги ноёб ҳамкорлигининг намунаси бўлди.