“Эркабулан, қаердасан?” — октагон мағлубият майдонимизга айланмасин
Ёшлигимизда кўчада ёки мактаб атрофида бир манзара кўп такрорланарди. Ёши сал каттароқ, қитмирроқ болалар ўзидан кичикларни ёнига чорлаб, бош бармоғини тик тутар, овозини ингичка қилиб: “Ким хуроз? Ким макиён?” — деб гиж-гижловчи қилиқлар қиларди.

