Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон Афғонистонга ҳужум қилди: ҳалок бўлганлар бор

29/06, 15:07

Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегара ҳудудида ўтказилган қуруқлик ва ҳаво амалиётлари давомида камида 29 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди. «Толибон» эса ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 38 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Покистондан Жиззахдаги техникумга бепул тиббий жиҳозлар топширилди

27/05, 17:33

Компания директори Абдулла Амжад элчихонага 10 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускунани грант сифатида тақдим этди.

Покистонда мудҳиш ҳодиса: поезд ҳалокатида салкам эллик киши ҳалок бўлди

25/05, 16:03

Ҳодиса 24 май куни мамлакатнинг жануби-ғарбий Балужистон вилоятидаги Кветта шаҳрида содир бўлган.

Покистонда микроавтобус 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

25/05, 14:10

Ҳалокат микроавтобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққан.

Покистон Саудияга берган ваъдасининг устидан чиқди

20/05, 19:00

Покистон мусулмон оламида ядро қуролига эга ягона мамлакат саналади. Таҳлилчиларга кўра, мудофаа битими Саудия Арабистони ҳам Покистон ядро шамсияси остига олинганидан далолат беради.

Покистонда полиция пунктига ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди

10/05, 18:11

Ҳужум худкуш террорчи назорат пунктига бомба юкланган машинани уриб юборганида бошланган.

Эрондан АҚШга янги таклиф: музокаралар икки босқичга бўлиниши мумкин

27/04, 14:52

ОАВ маълумотига кўра, Эрон Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва урушни тўхтатиш бўйича АҚШга янги таклиф йўллаган. Таклифда ядровий музокараларни кейинги босқичга қолдириш назарда тутилган.

Покистон-Афғонистон: вазият қай даражада мураккаб?

18/04, 22:51

Дунё ҳамжамияти эътибори Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги Исроил-Фаластин можароси ҳамда Эрон ва АҚШ–Исроил ўртасидаги кескинликка қаратилган бир пайтда, минтақавий хавфсизликнинг муҳим нуқтаси бўлган Покистон ва Афғонистон муносабатлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ бугундан кучга кириши мумкин

06/04, 13:13

АҚШ ва Эрон ўртасида урушни тўхтатиш бўйича янги режа ишлаб чиқилди. Reuters агентлиги манбаларига таяниб, ушбу келишувнинг бугун – душанба кунидан кучга кириши ва у Ҳўрмуз бўғозини қайта очишни назарда тутиши ҳақида ёзмоқда.

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик таклиф этди

24/03, 21:37

23 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар ўтказилишини эълон қилди, шундан сўнг у Эроннинг энергетика иншоотларига ҳужумларга беш кунлик мораторий жорий қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

20/03, 17:42

Икки давлат етакчилари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр ва қутлуғ Наврўзи олам байрамлари муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва давомий равнақ тилаклари изҳор этилди.

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити сабаб сулҳ эълон қилди

18/03, 21:48

Покистон ҳукумати вакили Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар урушаётган давлатларга вақтинчалик сулҳ эълон қилиш учун мурожаат қилганига аниқлик киритди.

Покистон Кобулга ҳаво ҳужуми уюштирди: 400 дан ортиқ қурбон ҳақида хабар берилди

17/03, 11:17

Афғонистон ҳукумати Кобулдаги наркологик реабилитация марказига қилинган авиаҳужум оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлгани, яна 250 нафар яраланганини маълум қилди.

Покистон Қандаҳор аэропорти яқинидаги ёқилғи омборларига авиазарба бергани айтилмоқда

14/03, 12:00

Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри аэропорти яқинида жойлашган Kam Air компаниясининг ёқилғи омборларига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон тўқнашуви бўйича хавотир билдирди

27/02, 20:50

Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз, дейилади баёнотда.

Покистон-Афғонистон: вазият «очиқ уруш» босқичига ўтмоқда

27/02, 15:28

Покистон қўшинлари тун давомида Афғонистоннинг йирик шаҳарлари — Кобул ва Қандаҳорда Толибон ҳукуматига тегишли ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берди. Бу Исломободнинг аввалги иттифоқчиси ҳисобланган Толибонга қарши илк тўғридан-тўғри ҳужуми сифатида баҳоланмоқда. Покистон расмийлари вазиятни «очиқ уруш» деб атади.

Қуролли тўқнашувда 133 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди – Покистон ҳукумати

27/02, 10:47

Покистон Бош вазирининг хорижий оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича вакили Мушарраф Заидий чегарадаги тўқнашувларда афғон жангчилари орасида ҳалок бўлганлар сони 133 кишига етганини, 200 дан ортиқ одам эса яраланганини иддао қилди.

Ўзбекистонга 2025 йилда 18 752 нафар Покистонлик келди

07/02, 13:30

Покистонлик туристлар сони бир йил олдингига қараганда 3,4 баробар кўпайган.

Исломободда жума номози пайтида портлаш юз берди: камида 31 киши ҳалок бўлган

06/02, 16:42

Покистон пойтахти Исломободда жойлашган Хадижат-ул Кубро масжиди яқинида содир бўлган портлаш оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, яна 169 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятларга таяниб Dawn нашри хабар берди.

Покистонга давлат ташрифи якунига етди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтди

06/02, 16:22

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Яна