
Қирғизистонда энди қиз ўғриси ўн йилгача қамалиши мумкин
Қирғизистонда қиз ўғирлаш учун жазо чораларини янада кучайтиришди. Энди қиз ўғрилари 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Бу ҳақида «Дунё аёллар банки» ноҳукумат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Гулсан Абитова хабар бериб ўтган.