Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Абдулла Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлади

20/11, 18:41

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Президент сенаторларни тайинлади (рўйхат)

16/11, 14:09

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

IT-парк резидентлари учун имтиёзлар узайтирилади

17/10, 10:53

2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

17/10, 10:47

«Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.

Президент фармони: Аҳоли турмуш фаровонлиги янада оширилади

24/09, 09:27

«Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Президентнинг янги фармони эълон қилинди

26/08, 16:46

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик арафасида юксак мукофотлар билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади (рўйхат)

24/08, 15:40

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Президентнинг сувга оид фармони эълон қилинди

08/05, 18:37

Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Март ойидан юк машиналарининг Тошкентда ҳаракатланишига чеклов киритилади

22/02/2024

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармони эълон қилинди. 

Президент озиқ-овқат соҳасига оид фармонни имзолади

16/02/2024

Фармонга кўра, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартгача тижорат банкларига йўналтирилади.

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

05/02/2024

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

Экопатрулга жалб қилинган МГ ва ИИО ходимлари айрим ҳолларда рағбатлантирилади

10/01/2024

Экологик патрулга жалб қилинган Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан ушбу ходимлар рағбатлантирилади.

Президент тадбиркорлар учун янги фармонни имзолади

11/11/2023

«Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-193-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди.

Президент янги фармонни имзолади

13/10/2023

Президент саноат соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга оид фармонни имзолади.

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди

12/06/2023

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони қабул қилинди

25/05/2023

Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди

20/04/2023

Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан қатор унвонлар берилди

13/01/2023

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қатор унвонлар берилди.

Генерал-майор ҳарбий унвонлари берилди — Президент фармони

13/01/2023

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан уч нафар полковникнинг ҳарбий унвони оширилди.

Ватан ҳимоячилари мукофотланди — Президент фармони

12/01/2023

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз бўлади

30/12/2022

2023 йил 1 январдан республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади.

Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар тайинланди

30/12/2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

23/12/2022

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Президент фармони билан тадбиркорларга катта имкониятлар берилмоқда

22/12/2022

Пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари, барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

Афв тўғрисидаги фармон: 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда

07/12/2022

128 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 15 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, 121 нафар шахс пробация органлари назоратидан чиқарилмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида академия ташкил этилади

29/11/2022

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси Академияга ўтказилади.

Президентнинг янги фармони эълон қилинди

31/08/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари мукофотланди (рўйхат)

30/08/2022

Президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида мамлакатимиз мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Мустақиллик байрами арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тақдирланди (рўйхат)

30/08/2022

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони имзоланди.

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва ОАВ ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди (рўйхат)

29/08/2022

Президент фармони асосида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Бир гуруҳ чет эл фуқаролари мукофотланди — Президент фармони

29/08/2022

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг қатор дипломатик миссиялари раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди

29/08/2022

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари имзоланди.

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди

25/08/2022

2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан мукофотланди — Президент фармони

10/08/2022

Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаганларга пул берилади

30/06/2022

Низом озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартибини белгилайди.

Президентнинг янги фармони мазмуни эълон қилинди

29/06/2022

Хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни «Е-актив» тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди

25/05/2022

2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳоким қарори зарур бўлмайди

24/03/2022

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.

Маҳалла раисларига қўшимча ҳуқуқлар берилди

02/03/2022

«Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–81-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди.

2023/2024 ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилади

28/02/2023

Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.