Сурхондарёда аниқланган юздан ортиқ конларда 3,2 миллиард долларлик лойиҳалар иш бошлайди
Яратилган шарт-шароитлар ва берилган имтиёзлар ҳисобига сўнгги саккиз йилда вилоятга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган, 4 мингта саноат корхонаси ишга туширилган. Саноат ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари ва фармацевтика каби янги тармоқлар шаклланган.

