Алишер Узоқов «Севги изтироби»да ўзи овоз берган актёр билан учрашди
«Севги изтироби» сериалидаги Амир образи билан ўзбек томошабинларига яхши таниш таниқли туркиялик актёр Каан Урганжи ўғли Тошкентга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Ёпилаётган 100 йиллик журнал, ЁИга мурожаат, бензин нархи, «Севги изтироби», доллар курси, ҳаводаги дарвеш ва бошқа хабарлар
Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
«ZO`R-TV» бош муҳаррири «Севги изтироби» сериали намойишидан кўзланган мақсадни айтди
Мамлакат чегаралари қандай муҳофазага муҳтож бўлса, миллатнинг эстетик диди, савияси, маънавият ҳудудлари ҳам худди шундай муҳофазага муҳтождир. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, мамлакат чегаралари миллатнинг онгу тафаккури, маънавиятидан бошланади. Чегарани бузганларга қандай қонуний жазо кўрилса, миллатнинг диди, савияси, маънавиятига талофат етказувчиларга ундан оғирроқ жазо белгиланиши шарт.
Акс-садо: ҳаммасидан ўзимизнинг «Қайтар дунё» яхши
Муаллиф мақоласида филмни ижодкор сифатида ёқтирганини ёзибди. Ҳақиқатан филм сюжетлари, динамикаси, ижролари яхши. Балки «Қайтар дунё» у даражада эмасдир.
Сип-силлиқ бўлмаган сериалга маломатлар
Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз? Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, садоқату хиёнат ҳам учрайди. Бусиз мумкин эмас. Сериал дегани шуларни акс эттиради, холос! Ҳаётда, оилада юз бераётган жараёнлар, ўзаро зиддиятлар бадиийлаштирилиб суратга олинади ва ТВга олиб чиқилади.
«Севги изтироби» нега тўхтатилди? Бундан бошқа ташвишимиз йўқми?
Аслини олганда оммавий ахборот воситасининг (бу ўринда «ЗўрТВ»нинг) фаолиятига аралашишга, унинг эфиридан ниманидир олиб ташлашга буйруқ беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. ОАВ фаолияти қонун билан ҳимояланган, қонун бузилиш ҳолати юз берса, тегишли ташкилотлар томонидан текширилади.