Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёпилаётган 100 йиллик журнал, ЁИга мурожаат, бензин нархи, «Севги изтироби», доллар курси, ҳаводаги дарвеш ва бошқа хабарлар

Ёпилаётган 100 йиллик журнал, ЁИга мурожаат, бензин нархи, «Севги изтироби», доллар курси, ҳаводаги дарвеш ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига, марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

АКТ соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича Президент фармони (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Жамият

Ўзбекистонда деярли юз йиллик журнал ёпилади

«Ўзбекистонда «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» («Экономический вестник Узбекистана») журнали ёпилади». Шу пайтгача бир неча номларда чоп этиб келинган журналнинг илк сони 1919 йилда дунё юзини кўрган.

Англияда 10 ёшли ўзбек қизи саратонга қарши акция бошлади (видео)

10 ёшли қиз Ҳафиза Нуриддинова
Кадр: «Youtube»

Буюк Британияда ўзбекистонлик 10 ёшли қиз Ҳафиза Нуриддинова Ўзбекистон ва Англияда саратонга чалинган болаларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциясини бошлади.

Ёшлар иттифоқига мурожаат! Ёшлар нашрларини қачонгача кирилл алифбосида ўқиймиз?

Қандай жарангдор ном. Ёшларга умид, ишонч беришга интилаётган ва буни қайсидир маънода уддалаётган ташкилот номи бу. Ҳозир қаерга қарама, ушбу иттифоқнинг қилаётган ишларига кўзинг тушади. Бу, албатта, биз ёшларни хурсанд қилмоқда. Ортимизда шундай суянчиқ борлигини ҳис этаяпмиз. Лекин бугун ушбу иттифоқнинг бир камчилиги ҳақида гапирмоқчиман.

Ўзбекистонликларни қулликда ушлаб турган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноятчилар 2016 йили ўзбекистонлик ва қирғизистонлик 16 нафар фуқарони, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, тўқимачилик фабрикасида мажбурлаб ишлатишган.

Косонсойда масъулиятсиз тиббиёт раҳбарлари ишдан олинди

Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятнинг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди.

Иқтисодиёт

Доллар нархи тушди

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -5,60 сўмга тушди ва 8182,73 сўмни ташкил қилди. Евро курси 101,13 сўмга ошиб, 10158,86 сўмга етган. 1 Россия рубли 4,14 сўмга қимматлаб, 145,10 сўмни ташкил этди.

«Автосаноат» ҳисоботи: автомобиллар ишлаб чиқариш 60 фоизга ортган

Статистик маълумотларга кўра, шу йил бошидан Ўзбекистон автомобиль саноатида жадал ўсиш суръатлари кузатилган. Хусусан, январь ойида 12,7 минг дона автоулов конвейердан чиқарилган ва бу 2017 йилнинг дастлабки ойига нисбатан 60 фоиз кўпдир.

Нега меваларимиз мазали бўлса-да, экспорти суст?

Нега нефть нархи тушса-да, Ўзбекистонда бензин нархи ошмоқда?

Маданият

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди (видео)

«Ўзбекистон 24» телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали ушбу буюк шахс ҳаёти, илмий йўлига бағишланган ҳужжатли фильм эфирга узатилди.

Шерали Жўраев: «Наврўз» байрамида халқимизга янги дастурлар тақдим этамиз

«ZO`R-TV» бош муҳаррири «Севги изтироби» сериали намойишидан кўзланган мақсадни айтди

Технология

«Svart» — Норвегияда қуриладиган дунёдаги илк энергия тежовчи ҳалқасимон меҳмонхона

Норвегиянинг «Snøhetta» архитектура фирмаси Свартисен музлиги яқинида жойлашган кўлда ҳалқа шаклида меҳмонхона қуришини маълум қилди.

Инсон танасига жойлаштириш мумкин бўлган дисплей ихтиро қилинди

Токио университети ходимлари инсон терисига осон ёпиштириш мумкин бўлган ультра юпқа дисплейни яратди. У 16х24 қийматдаги светодиодлардан ва махсус чўзилувчан ўтказувчилардан ташкил топган.

Спорт

«Реал»да Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар рўйхати эълон қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббий Зинедин Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхати маълум бўлган.

Элнур Абдураимов профессионал боксга ўтмоқда

«Uzbek Tigers» жамоаси аъзоси Элнур Абдураимов Америкага йўл олмоқда. Боиси истеъдодли боксчимиз профессионал боксчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи.

Темур Кападзе терма жамоага Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровни нега чақирмаганини айтди

Капазде кенгайтирилган таркибда нима учун Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровга жой тегмагани ҳақида маълум қилди.

«Локомотив» Эронда мағлуб бўлди (видео)

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган «Зоб Аҳан» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Дунё

Мактаб ўқувчилари Флоридада норозилик намойиши ўтказишди

Американинг Флорида штати Паркленд шаҳридаги «Marjory Stoneman Douglas High School» мактабида отишмада ҳалок бўлган 17 кишининг яқинлари, Флоридадаги минглаб одамлар АҚШда қуролларни назорат қилишни талаб этиб, норозилик намойиши ўтказишди.

Польшада фашизмга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилади

Польша ҳукумати томонидан фашизм ва бошқа тоталитар мафкуралар намойишига қарши курашиш учун идоралараро гуруҳ тузилади.


Тавсия қиламиз

Меҳнат дафтарчасини фуқаро сотиб олиши керакми?

Тасанно! «Муаллақ турувчи дарвеш» сирини очдик!

Қайси тиббий хизматлар бепул, қайсилари пуллик?

Хорижга чиқиш учун рухсатнома стикерини кўриб чиқиш муддати қанча?

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори қанча?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг