Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди
ССВ хабарига кўра, айни пайтда она ва чақалоқлар малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
Санэпидқўмита: Эбола вируси Ўзбекистон учун юқори хавф туғдирмаяпти
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Эбола вируси бўйича мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарор эканини маълум қилди.
Байрам кунларида тиббиёт муассасалари иш тартиби эълон қилинди
Аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари малакаси баҳоланади
ССВ бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
«Электрон рецепт» тизими босқичма-босқич бекор қилиняптими?
Ижтимоий тармоқларда ССВнинг «Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич бекор қилиш ҳақидаги идоравий буйруғи лойиҳаси муҳокама қилиняпти. Аслида гап нима ҳақда?..
Тошкентда ноёб операция ёрдамида 5 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди
Ўтган йили 4 ёшли Умаржон Абдураззоқов тасодифан каустик сода ишқорини ичиб қўйгандан сўнг қизилўнгачнинг чандиқли торайиши туфайли вақт ўтиб умуман овқатлана олмай қолганди.
Болалар саратонини даволаш йўлида нималар қилинмоқда?
27 феврал куни Тошкент давлат тиббиёт университетида болалар саратонига қарши кураш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Авлиё Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вакиллари иштирок этди.
Фарғонада 800 ўринли кўп тармоқли шифохона бунёд этилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) лойиҳа бўйича тендер жараёнини якунлади.
Тез ёрдамга 2025 йилда 3,2 мингтадан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ
Энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган.
«Бу ерда барча шароитлар бор…» – Республика онкология марказига пресс-тур уюштирилди (видео)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакилларига марказнинг янги биноси, унинг техник ва тиббий имкониятлари, шунингдек, шифокорлар ҳамда беморлар учун яратилган замонавий шароитлар батафсил таништирилди.
«Электрон рецепт» босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар мажбурий бўлади
ССВ Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида босқичма-босқич жорий этилаётган «Электрон рецепт» тизимини жорий этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
ССВ тиббий хизматлар кўрсатилишини «сирли мижоз» усулида ўрганиб кўрмоқчи
ССВ матбуот хизматининг билдиришича, бу турдаги мониторинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари (заруратга қараб унинг органлари, ташкилотлари ва муассасалари) томонидан ташкил этилади.
Қашқадарёда бир оила бирйўла 4 нафар қизалоқли бўлди. Қизиғи...
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Дилфуза Баҳриддинова Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 4 нафар қизалоқни дунёга келтирди.
Бугун поликлиникада икки шифокорни «рози қилдим»…
Касбим тақозоси ўлароқ ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб бораман. Бу република бўйлаб ёки ўзбекистонликларга доир янгиликлардан хабардор бўлиб туриш имкониятини беришдан ташқари, жамиятнинг ҳар кунги кайфиятини ҳам кўрсатиб туради.
ССВ аҳоли ўртасида тарқалаётган касаллик юзасидан маълумот берди
ССВ ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари билан кечаётган инфекция ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Жорий йилда эрта турмуш билан боғлиқ 150 дан ортиқ ҳолат аниқланган
Вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакатда қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда.
Тошкентда шифохоналарга «ордер» қилиб берадиган гуруҳ қўлга олинди
Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган «ишончли» танишлари ёрдамида пойтахтдаги ҳар қандай шифохонага 1,5 – 2 млн сўм эвазига даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) тайёрлаб беришини мунтазам эълон қилиб келган фуқаро Г.М. ва унинг шериклари фош қилинди.
ССВ фуқароларни сохта табиблардан огоҳликка чақирди
Айни пайтда Ўзбекистонда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида самарали фаолият юритиб келяпти.
Соғлиқни сақлаш вазири жамоатчиликка мурожаат билан чиқди
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Вазир, жумладан, тиббиётни коррупциядан холи, тўлақонли халқчил тизимга айлантириш жамоатчиликнинг фаол иштироки ва кўмагисиз мушкул эканлигини айтади.
ССВ тизимидаги коррупцияга қарши курашувчи бўлинмага янги раҳбар тайинланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг тегишли буйруғига кўра, Маманов Сардоржон Собир ўғли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

