Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйига кетаётган аёлдан телефон олиб қочган талончи ушланди

13/05, 16:46

11 май куни 30 ёшли А.А., (аёл) Самарқанд вилояти Пахтачи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 9 май куни соат 20:30 да бир ўзи Наврўз кўчаси бўйлаб уйига пиёда кетаётган вақтида, номаълум шахс орқа томонидан келиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, енгил тан жароҳати етказиб, қўлида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик «Samsung J-2» русумли уяли алоқа воситасини тортиб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Паркентда уч нафар шахс талончиликда гумонланиб ушланди

24/03, 13:13

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарёда кекса аёлнинг тилла тақинчоқлари ва пули кўчада талон-торож қилинди

28/01, 14:48

2020 йилнинг 18 январь куни тахминан соат 16:45 ларда номаълум шахслар Шаҳрисабз туманининг Меҳригиё кўчасида кетаётган 56 ёшли С.А.га ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг қўлидаги сумкани тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Сумка ичида 4.400.000 сўм нақд пул ва 4 турдаги тилла тақинчоқлар бўлган.

Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг

03/11, 12:08

2019 йил 19 октябрь куни соат 17:30 да фуқаро Б.Д. ва танишлари А.А. ҳамда «И» исмли шахслар билан жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида жиноятга қўл урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Тошкентда Корея фуқаросига нисбатан талончилик содир этилди

01/11, 12:47

Номаълум кимса унинг бўйнидаги баҳоси 1900 АҚШ доллари бўлган тилла занжирини юлқиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Хорижлик фуқарога таржимонлик қилган шахс талончиликда гумон қилинмоқда

16/10, 14:11

Уч нафар шахси номаълум кимсалар пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Покистон фуқаросини тунаб кетишди. Воқеага айбдор дея гумонланувчилар кузатув камералари ёзувлари орқали топилган.

Чирчиқдаги талончилик фош этилди

22/04/2019

2019 йил 20 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.А. исмли аёлни қўлидан ичида 150000 сўм пули ва «Samsung» русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

«Гоп стоп» жазосиз қолмайди. Уч йил олдинги жиноят аниқланди

02/04/2019

2016 йил 9 май куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Истиқлол қишлоғида номаълум шахслар Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Н.Э. исмли аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, ичида 600 000 сўм пули, 300 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва «Samsung» русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб кетганлар.

«Қароқчи чоллар». Испанияда 80 ва 73 ёшли банк ўғрилари тутилди

25/03/2019

Бир неча йиллар аввал қилган талончилиги учун улар Италияда ҳам қидирилаётган экан.

Сирдарёда ҳайдовчини тунаган босқинчи қўлга олинди

28/02/2019

Жорий йилнинг 17 февраль куни Қизилтепа тумани, Навоий МФЙда яшовчи Д.Н. Сирдарё тумани ИИБга  мурожаат қилган.

 «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

09/02/2019

2019 йил 4 февраль куни Қарши шаҳрида фуқаролар А.К., Ш.А., Э.Н. ва Н.Ш.лар  «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 505 000 сўм пули ва  «IPhone» мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Тадбиркорнинг оёғини синдириб, 17500 АҚШ долларини олиб қочган талончи ушланди

30/12/2018

29 ноябрь куни И.Э. ўз бошқарувидаги «Rаnge Rover» русумли автомашинада уйи олдига келган вақтида номаълум шахс унинг оёқ қисмига номаълум жисм билан уриб, автомашинасидан 17500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Жиззахда чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйни олиб кетишди

19/11/2018

Жиззахда 3 нафар номаълум шахс 1 300 бош қўйни боқиб юрган чўпонни таёқ билан уриб,  унинг 215 бош қўйини ҳайдаб кетишган.

Тошкентда ўқувчи қизни қўрқитиб, 50 000 сўмини тортиб олган «Эпика» ҳайдовчиси ушланди

04/08/2018

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи М.Ж. 1 август куни «Эпика» машинасида Қумариқ кўчасида йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси К.М. исмли қизни уйи олдига олиб боради.

Мактаб ўқувчисининг «Айфон»нини олиб қочган талончилар Юридик коллеж ўқувчилари бўлиб чиқди

29/07/2018

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида номаълум шахс 9-даҳа ҳудудида жойлашган 259-сонли ўрта мактабнинг орқа томонида мактаб ўқувчиси И.Х.нинг «Айфон» мобиль телефонини қўнғироқ қилиб олиш учун олиб, қайтариб бермай воқеа жойидан яширинган.

Самарқандда бир фуқарони уриб, талаб, сўнг Тошкентга жўнатворганлар қидирилмоқда

24/06/2018

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз юқорида жиноят содир этган шахслар ҳақида бирон маълумотга эга бўлсангиз, дарҳол ҳудудий ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки «102» рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Зўравонларнинг панжара ортидаги томошаси. Самарқандда хавфли жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқилди (видео)

01/04/2018

Тумандаги маълум бир ҳудудни бир неча йил давомида қўрқувда ушлаб туриб, товламачилик ва талончилик билан шуғулланган гуруҳнинг 12 нафар аъзоси суд олдида қилмишларига яраша жавоб беришди. Жиноий тўда раҳбарлари суд қарори билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди

06/02/2018

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.