30 август: Наполеоннинг мағлубияти, малика Диана ва Горбачёв ўлими, Габон тўнтариши...
30 август санаси тарихда жуда кўп драматик, сиёсий ва ҳатто ғайриоддий воқеалар билан боғлиқ. Уларнинг айримлари дунё тарихининг йўналишига таъсир кўрсатган.
Маданий мерос: тарихий обидалардан — Ислом цивилизацияси марказигача (фото)
Маданий меросни биз фақат маҳобатли обидалар ёки байрамларда кийиладиган либослардагина ҳис қилмаслигимиз керак. У кундалик қадриятларимизда, бир-биримизга бўлган муносабатимизда, ҳатто маҳалланинг эрталабки сукунати-ю, ошхонадан келаётган нон ҳидида англашилади.
Амирнинг «солиқ дафтари»да яширинган Бухоро тарихи
Бухоро амирлиги даврига оид бу ҳужжатлар юртнинг ижтимоий, иқтисодий ва этнографик тарихини ўрганишда беқиёс аҳамиятга эга. Амирлик ҳар йили 1743 та қишлоқдаги 63 минг 456 та хўжаликдан йиғиладиган солиқлар ҳақида маълумот юритган.
Ўзбекистон ҳудудида бронза даврига оид жарроҳлик амалиёти излари топилди
Кашфиёт Сурхондарё вилоятида, Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Жарқўтон археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида аниқланган.
тарих ва технология чорраҳаси: Ислом цивилизацияси марказида янги авлод музейи очилди
Бугунги болажонлар — эртанги буюк ихтиролар бунёдкорларидир. Ислом цивилизацияси марказида очилган болалар музейи эса уларнинг илк қадамлари учун энг муносиб масканга айланди.
Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди
Давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида ҳам бўлиб, мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қодирий бошидан ўтган кунлар
Адибнинг ўғли Ҳабибулла Қодирий ҳикоя қилади.
Тупроқ остидаги тарих: Бухоро кентлари номи орасида яширинган сирлар
Журналист, тарихий-илмий-назарий тадқиқотчи билан Бухородаги қадимий шаҳар ва қабристонлар тарихи борасидаги изланиш ва ўрганишлари борасида суҳбатлашамиз.
Клавихонинг беш кунлик саёҳати
Бизни, яъни бир гуруҳ талабаларни бўлажак беллашувга пухта тайёрланиш учун Тошкентга жўнатишди. Пойтахтдаги Кўкалдош мадрасаси ўшанда меҳмонхона вазифасини бажарар экан, шу ерга жойлашдик.
тарих зарварақлари: Темурхон наслидан Кантемир...
Россияда бир неча асарлар чоп эттирган Дмитрий Кантемир икки мамлакат – Молдавия ва Россиянинг шон-шуҳратини оширган олим ва сиёсатчи сифатида тарихда қолди. Ҳозирги кунда Москва шаҳрида Кантемир кўчаси ва метро бекати бор.
Нега одамлар СССРни идеаллаштиради ёки бир хил орзулар, бир хил ўйинлар ва бир хил қўрқувлар эпохаси
Гўё ўтмишнинг бир бўлаги ҳозирги замондан кўра тиниқроқ, нурлироқ кўринади. Лекин савол туғилади: нима учун айнан СССР? Нега ундан олдинги ёки кейинги даврлар эмас, балки айнан ўша замон идеаллаштирилади?
«Озарбайжон тарихи» озарбайжон тилида ўтилади
2025–2026 ўқув йилидан бошқа тилларда таълим берилувчи (жумладан, рус тилидаги) мактабларда «Озарбайжон тарихи» дарслари 6-7-синфларда озарбайжон тилида ўтилади.
Майялар таназзулининг сири очилди
Мексика ғорларидан биридаги минерал таҳлил қилинганида минг йиллик сирлар очилди.
Эртўғрул: 300 йилдан кейин топилган китоб
1221 йилнинг баҳорида мўғуллар Марв шаҳрини истило қилиб, култепага айлантириб, Султон Санжар мақбарасини ёқиб юборгани устига қабрини ҳам талон-тарож қилишдан қайтмаганини кўрган Эртўғрулнинг уруғдошлари Мовароуннаҳр ва Хуросондан кўчиб жўнаганлар ва Кичик Осиёга бориб ўрнашганлар.
Самарқанднинг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади
Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишлари амалга оширилди.
1 июл — миллий валюта муомалага киритилган кун
Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган.
Мева кўтарган гўзал. Бир сурат тарихи
Сиз бу фотосуратни аввал ҳам кўрган бўлсангиз ажаб эмас. Гарчи, бу сурат олинганига ярим асрдан ошса-да, уни нашрлар чоп этаверади, ижтимоий тармоқларда ҳам учратасиз, музейдан ўрин олган.
Бухоронинг ўрта асрлардаги деворлари ёхуд мудофаа истеҳкоми (фото)
Битмас-туганмас хазиналар маскани — қадимий Бухоро минора ва дарвозалари билан ҳам донг таратган.
Наврўз – вақтни енгган байрам
У уч минг йиллик тарихга эга. Бугун эса 12 дан ортиқ мамлакатда расмий байрам сифатида нишонланади: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Туркия ва Ироқда.
Бухорода «Арк» қўрғони шимолий дарвозаси тикланди
Кейинги 2 йилда ушбу объектда олимлар, тарихчилар, экспертлар ва лойиҳачилар тайёрлаган лойиҳа асосида 300 нафардан зиёд маҳоратли уста-реставраторлар томонидан реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ниҳояланган.

