Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзинпин 2015 йилдан бери илк бор АҚШга ташриф буюрди

Кеча, 09:27

Хитой раҳбарини Доналд Трамп Мэриленд штатидаги Эндрюс қўшма ҳарбий базасида шахсан кутиб олди.

Президент Кегейлидаги иссиқхона мажмуаси фаолияти билан танишди

18/09, 17:48

Кегейли туманида 50 та эҳтиёжманд оила иссиқхоначиликка жалб қилиниб, уларга ишлаш, ўрганиш ва ўз хўжалигида барқарор даромад яратиш имкони берилди.

Шавкат Мирзиёев Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюрди

18/09, 13:30

Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилинди. Президентимиз марҳумнинг ибратли ҳаёт йўли, эзгу ишлари ва эл-юрт равнақи йўлидаги хизматларини ёдга олди.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Сеулга келди (фото)

13/09, 09:48

Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди.

Ўзбекистон президентининг Сербияга ташрифи ниҳоясига етди

08/09, 21:20

Музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Бундан ташқари, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаган салмоқли ҳужжатлар тўплами алмашилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди

31/08, 13:30

Президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.

Ҳиндистон бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

29/08, 18:39

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.

«Ушбу ташриф тарихда муҳим саҳифани очди»: Саида Мирзиёева Озарбайжон раҳбари ташрифи ҳақида

25/08, 22:33

«Тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиздаги муштараклик бугун инфратузилмадан то инвестицияларгача — кўплаб соҳалардаги янги қўшма лойиҳалар кўринишида янада бойимоқда», дейди ПА раҳбари.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари Бухоронинг машҳур обидаларини зиёрат қилдилар (фото)

24/08, 18:48

Озарбайжонлик меҳмонларга Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги ислом цивилизациясининг энг йирик илм-фан, таълим ва савдо марказларидан бири сифатидаги кўп асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Уч мамлакат Биринчи хонимлари “Алтин балалик”да

31/07, 14:24

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимларининг ташрифи тафсилотлари...

Президент уч кунлик ташриф билан Қирғизистонга боради

30/07, 00:03

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келувчиларнинг асосий қисми Афғонистон ҳиссасига тўғри келди

22/07, 14:29

2026 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида 228,6 минг нафар хорижлик ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади

07/07, 19:53

Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент: Сергелида аҳоли кўпайган, инфратузилмани шунга мос ривожлантириш зарур

04/07, 16:10

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри, хусусан, Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Президент Сергелидаги «Ақлли туман» вазиятлар маркази фаолияти билан танишди

04/07, 15:50

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани ҳокимлигига ташриф буюриб, рақамли бошқарув ва давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

03/07, 08:04

Давлат раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе фуникулёр орқали бутун шаҳар манзараси кўриниб турадиган Мтацминда тоғига кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев Грузияга жўнаб кетди

02/07, 15:44

Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Президент Тўрақўрғондаги «Наманган қўйчилик кластери» фаолиятини кўздан кечирди

23/06, 11:56

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган кластер туман ҳудудидан ажратилган 10 гектар ер майдонида уч босқичда йўлга қўйилади.

Президент бугун Наманганга ташриф буюради

23/06, 08:36

Давлат раҳбари Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

22/06, 09:37

Мирзиёева Ўзбекистонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш устида иш олиб борилаётган бир пайтда, Қозоғистоннинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш муҳим эканини таъкидлади.

Албания президенти Байрам Бегай Ўзбекистонга келди

16/06, 08:41

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Албания президенти Ўзбекистонга келади

15/06, 13:50

Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга келади

15/06, 10:22

Штайнмайерга рафиқаси Элке Бюденбендер ҳамда бизнес вакиллари ҳамроҳлик қилади.

Девид Фогелнинг ташрифи: Америкалик инвесторлар Ўзбекистонда нималарни режалаштирмоқда?

09/06, 17:00

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар бугун мутлақо янги сифат даражасига кўтарилди. Хусусан, АҚШ Савдо вазири ўринбосари Девид Фогел билан ўтказилган учрашув ўзаро ҳамкорликнинг нафақат анъанавий йўналишлари, балки шерикликнинг янги, истиқболли қирраларини белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунига етди

06/06, 09:36

Давлат раҳбари Санкт-Петербургдаги тадбирлар доирасида Путин билан учрашув ўтказди, АЭС қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди ҳамда халқаро иқтисодий форумда нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

28/05, 19:20

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Путин Хитойга етиб келди

20/05, 07:41

Пекин шаҳридаги Шоуду аэропортида давлат раҳбарини Хитой ташқи ишлар вазири Ван И кутиб олди.

Президент Бокуга етиб келди

18/05, 07:55

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қозоғистонга боради

14/05, 19:13

Давлатимиз раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида қатнашади.

Трамп 13-15 май кунлари Хитойга ташриф буюради

11/05, 11:13

Бу Трампнинг 2017 йилдан бери Хитойга амалга ошираётган илк ташрифи бўлади. Давлат раҳбарлари Эрон, Тайван, сунъий интеллект ва ядровий қуроллар масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди

08/05, 12:34

Давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида ҳам бўлиб, мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Президент Қувасойдаги керамогранит плита ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

27/04, 15:30

Президент Шавкат Мирзиёев Қувасой шаҳридаги «Crown Ceramic» қўшма корхонасида керамогранит плиталар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюрди

23/04, 17:51

Президентимиз 1992-1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Ҳокимлик биносида давлатимиз раҳбари ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги қиёфада қайта тикланган хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди

09/04, 15:22

9 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев Амир Темур таваллуднинг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди.

Президент 5-6 феврал кунлари Покистонда бўлади

04/02, 19:29

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

11/12, 19:35

Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Парагвай президенти Ўзбекистонга келади

10/12, 21:13

Музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президент АҚШ сенаторини қабул қилди

06/11, 08:51

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларини қабул қилди

06/11, 07:39

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентларининг амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Бельгияга етиб борди

24/10, 08:02

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди.

Яна