
Шуҳратбек Само: томошабин ҳақиқий ҳаётий фильм кутмоқда!
Кино шахс ўзини ва бошқаларни ўрганиши, воқеалардаги хатолардан сабоқ, ютуқлардан ибрат олишида катта аҳамиятга эга. Фақат томошабин кинодан тўғри хулоса чиқариши керак. Афсуски, фикримча ҳозир инсонни мушоҳада қилишга, ибратли хулоса чиқаришга ундовчи миллий фильмлар деярли йўқ. Борлари ҳам кўпчиликка манзур эмас. Сабаби, аксарият томошабинларнинг диди енгил-елпи, олди-очди, «хонтахта» фильмларга мослашиб бўлди.