Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда

бугун, 11:47

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳамда туризм соҳаси вакиллари иштирокида Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли ўрганиш ишлари ўтказилди.

Тошкентда «VII Hotel Business Forum 2026» бошланди

13/02, 14:55

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан ташкил этилган «Hotel Business Forum 2026» халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Туризм қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

30/01, 09:48

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Бобокалонов ҳамда Санжар Тожиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш кузатилмоқда

06/12, 14:19

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди. 11 ой давомида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114 фоиз) ва уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти кўрсатилди (ўсиш 144 фоиз).

«Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси якунланди

30/11, 17:19

2025 йилнинг 29 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, шунингдек, Миллий ПР-маркази ҳамда «Интерфорум» компанияси томонидан ташкил этилган уч кунлик “Ипак йўлида туризм” 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ-2025) якунланди. Бу йил ҳам ярмарка “CAEx” (Central Asian Expo Uzbekistan) халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтди.

«Лаззатли Ўзбекистон» фестивали туризм ва гастрономияни бирлаштиради

28/11, 15:34

2025 йил 27-29 ноябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ) доирасида “Лаззатли Ўзбекистон – 2025” XX Халқаро гастрономия фестивали ва ошпазлар чемпионати ўтказилмоқда.

Халқаро медиа кампус – жаҳон блогерлари ва ОАВ нигоҳи билан Ўзбекистонга янгича назар

28/11, 14:30

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган медиакампус якунларига бағишланган “Uzbekistan Through New Ees: Creating Stories That Inspire the World” (“Ўзбекистон янги нигоҳда: дунёни илҳомлантирувчи ҳикоялар яратиш”) медиафоруми бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

21/11, 10:58

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.

Ўзбек миллий нонуштаси — гастротуризм ривожи йўлида янги лойиҳа

14/11, 12:01

Миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш орқали мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш ва ички туризм ривожи учун янги локациялар ташкил этиш йўлида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Gastro Forum 2025»: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди

23/10, 13:16

2025 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Horeca Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси доирасида “Gastro Forum 2025” гастрономик форуми бўлиб ўтди.

Бир қатор шаҳарларда «Палов фестивали» бошланди

21/10, 17:19

20 октябрь куни Тошкентдаги ўзбек таомлари «Лали» ресторанида Novikov Group va Family Garden ошхона иттифоқи томонидан уюштирилган кенг кўламли гастрономик тадбир - «Палов фестивали»нинг марказий майдонига айланади.

Британия телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильм премьераси

18/10, 18:44

Туризм қўмитаси ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан “UZBEKISTAN THE GOLDEN ROAD” (Ўзбекистон – олтин йўл) номли ҳужжатли фильм яратилди.

Янги Тошкент аэропорти қурилиши 2030 йилга бориб хорижлик сайёҳлар сонини 25 миллионга етказиш имконини яратади

17/10, 11:54

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан замонавий транспорт тармоғини яратиш ва бу орқали туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, туризм хизматлари сифатини яхшилашга қаратилаётган эътибор натижасида 2030 йилга бориб хорижий сайёҳлар сони — 25 миллионга, ички сайёҳлар сони эса 50 миллион нафарга етиши мумкин.

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

15/10, 12:55

Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон биринчи марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди

04/10, 17:31

Ўзбекистон туризм салоҳияти илк марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди. «Андижон полкаси», карнай-сурнай, анъанавий гиламчилик, қуритилган мевалар, анор шарбати тайёрлаш ва Терсак қишлоғи кўрсатув дастуридан ўрин олган.

Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинари ўтказилмоқда

27/09, 13:56

2025 йил 24-26 сентябрь кунлари Туризм қўмитаси вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Миграциядан қайтган хотин-қизларнинг иқтисодий реинтеграциясини таъминлаш ва уларни мамлакатимиздаги туризм соҳасига самарали жалб қилиш”га қаратилган ўқув-семинарида иштирок этишмоқда.

Шоҳимардон — Фарғона тоғларидаги бетакрор саёҳат маскани

19/09, 17:27

Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларидан бири бўлган Шоҳимардонга маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда таниқли блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

«Сурхон воҳаси – туризм учбурчаги» туристик харитаси

10/09, 16:31

«Сурхон воҳаси – туризм учбурчаги» туристик харитаси Сурхондарё вилоятидаги тарихий ёдгорликлар, музейлар, зиёратгоҳлар, миллий маданият марказлари ва табиат манзилларини уч нуқтали йўналишда бирлаштириб беради.

Пекинда Ўзбекистон Туризм офиси очилди

02/09, 11:56

2025 йил 1 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси тантанали равишда очилди. Ушбу муҳим тадбир олий даражадаги расмий ташриф доирасида ўтказилди ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ишонч ҳамда стратегик шерикликнинг яна бир ёрқин тимсолига айланди.

Нукус «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчиларини қарши олди

29/08, 15:29

Туризм қўмитаси томонидан «СамАуто» ҳамда «Тегета Моторс» компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Нукус шаҳрида қатор тадбирларда иштирок этди.

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар

25/08, 17:14

Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари тантанали кузатилди

20/08, 17:54

Жорий йилнинг 20 август куни Оролбўйи минтақасининг табиий ландшафтлари, тарихий обидалари ва маданий бойликларини кенг жамоатчиликка танитиш, ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш ҳамда автотуризм йўналишларини ривожлантириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди.

Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди

15/08, 15:34

Ўзбекистонда туризмнинг турли йўналишлари, жумладан, гастротуризм каби истиқболли соҳа жадал суръатда ривожланмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун «Eaten.uz» онлайн платформаси ишга туширилди. Платформа ҳозирда Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини қамраб олган бўлиб, гастрономик саёҳатни режалаштириш имкониятини тақдим этади.

Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди

12/08, 20:21

Сўнги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Хивадаги «Қовун сайли» фестивалига бир миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди

12/08, 10:44

2025 йил 8-10 август кунлари Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Бу ёрқин гастрономик ва маданий тадбир мамлакат ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар учун муҳим диққат марказига айланди ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини эътиборини тортди.

Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Наманган туризм салоҳияти билан танишдилар

11/08, 18:06

5–7 август кунлари Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти Туризм бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, унинг табиий, тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда ёритиш орқали сайёҳларни жалб этиш мақсадида халқаро пресс-тур ташкил этилди.

Ҳид, таъм ва манзаралар контрасти – Хивадаги «Қовун сайли» қандай ўтмоқда? (фото)

10/08, 12:48

Қовун сайли бўлиб ўтаётган «Арда Хива» мажмуасига кирсангиз, энг аввало димоғингизга қовун ҳиди уради – муаттар, иштаҳани қитиқловчи, ажойиб ҳид. Кейин эса ўрта асрларга ҳос биноларга кўзингиз тушади – ажойиб иморатлар, кичик кўл, анҳор ва қайиқлар.

Сайёҳлар учун премиум транспорт хизматлари йўлга қўйилмоқда

19/07, 15:03

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, сифатли транспорт хизматларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан Туризм қўмитаси ҳузуридаги ДУК «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» томонидан премиум тоифадаги автомобиллар тақдим этиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда сайёҳлик рекордлари янгиланмоқда — уч ойда қарийб 20 фоизлик ўсиш кузатилди

11/07, 10:10

2025 йилнинг апрел-июн ойларида Ўзбекистонга уч миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди — ҳар ойда сайёҳлар оқими барқарор равишда бир миллион кишидан ошиб кетди. Бу нафақат мамлакатимизга бўлган қизиқишни тасдиқловчи тарихий натижа, балки туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини кўрсатувчи далилдир.

«Ўзбекистон – Уммон» туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари

07/07, 14:52

2025 йилнинг 6 июль куни Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонлигида “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми ўтказилди. Ушбу ташаббус мамлакатимизнинг халқаро туризм майдонидаги имиджини мустаҳкамлаш, араб дунёсидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва туризм ёпналишида инвестиция салоҳиятини кенг намойиш этиш мақсадида амалга оширилди.

Яна