Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга жангда эришолмаган натижаларини музокара столида тақдим этиш хавфли – Кая Каллас

Кеча, 12:25

Мюнхен хавфсизлик конференциясида асосий мавзулардан бири Россия–Украина уруши бўлди. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас Европа хавфсизлиги Украина тақдири билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади. У Россияга музокара столида жанг майдонида эриша олмаган натижаларни тақдим этиш хавфли эканини билдирди.

Алиев Россияни Украинадаги элчихонага зарба беришда айблади

Кеча, 11:18

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россияни Киевдаги Озарбайжон элчихонасига уч марта зарба беришда айблади.

Украина собиқ энергетика вазири чегарада қўлга олинди

15/02, 16:35

15 феврал куни кечаси Украинанинг собиқ энергетика вазири Ҳерман Галушченко чегарани кесиб ўтишга уринаётганда ҳибсга олинган.

Кремль Украина ва АҚШ билан янги музокаралар санасини маълум қилди

13/02, 17:14

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам музокаралар келаси ҳафта давом эттирилишини тасдиқлади.

АҚШ Украинага ноёб қурол етказиб беради

13/02, 09:25

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Украинани мудофаа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилган гуруҳ йиғилиши якунида маълум қилган.

Европа парламенти Украинага 90 млрд евро кредитни маъқуллади

11/02, 20:53

Кредитни қайтариш Россия Украинага репарация тўловларини амалга оширгандан сўнг амалга оширилиши кутилмоқда

Оқ уй Украинадан 15 майгача сайлов ўтказишни талаб қиляпти – FT

11/02, 17:52

Аввалроқ ҳам FT ва Reuters манбалари хавфсизлик кафолатлари Россия билан тинчлик келишувига эришиш шарти билан боғланаётганини хабар қилган эди.

Украина разведкаси: Путин Трампга 12 триллион долларлик келишув таклиф қилган

09/02, 10:46

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина разведкаси Кремль АҚШ президенти Дональд Трампни ўз томонига оғдириш мақсадида 12 триллион долларлик йирик иқтисодий келишув таклиф қилгани ҳақида маълумотга эга.

АҚШ урушни ёз бошигача якунлашни истаяпти – Зеленский

07/02, 19:25

Украина президентининг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти урушни ёз бошигача тугатишни мақсад қилган ва шу йўналишда аниқ музокаралар режасини таклиф этмоқда.

Украина бўйича учтомонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди

06/02, 12:33

Абу-Дабида ўтган Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди.

ФИФА президенти Украинанинг «қора рўйхат»ига киритилди

04/02, 11:30

Инфантинонинг баёноти украинларга ёқмади.

Украина эҳтимолий сулҳ бузилишига қарши Россияга нисбатан режа тайёрлаяпти – FT

03/02, 13:26

Украина келгусида эҳтимолий сулҳ келишуви бузилган тақдирда Россияга жавоб чораларини кўриш учун махфий ҳарбий режа ишлаб чиққан. Бу ҳақда Financial Times нашри Ғарб давлатларидаги манбаларга таяниб хабар берди. Айни пайтда мазкур маълумот расман тасдиқланмаган.

Украина бўйича уч томонлама музокараларнинг 2-раунди ҳақида маълумот берилди

02/02, 16:55

Россия ва АҚШ расмийлари дастлаб бу маълумотни изоҳламаган. Бироқ ТАСС манбасига кўра, музокаралар томонларнинг ўзаро келишуви асосида ҳафтанинг ўрталарига белгиланган.

Зеленский: энергия объектларига зарбалар тўхтади, аммо логистика нишонга олинмоқда

31/01, 09:59

Жума тонгидан буён Украина ҳудудларида энергия инфратузилмасига қарши зарбалар деярли кузатилмади. Бу ҳақда Украина президенти маълум қилди. Истисно сифатида Донецк вилоятида газ инфратузилмасига авиа бомба орқали берилган ягона зарба қайд этилган.

Путин Трампга ваъда берди

30/01, 15:29

АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан қаҳратон совуқ муносабати билан Киев ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарларини ўққа тутмасликни сўради.

Рамзан Қодиров музокараларга қарши чиқди

29/01, 16:47

«Шунча иш қилинганидан кейин музокаралар… Мен музокараларга қаршиман», — деган Чеченистон раҳбари.

CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган

28/01, 16:37

АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини Донбасс эвазига бермоқчи

27/01, 12:47

АҚШ томони Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни Киевнинг эҳтимолий тинчлик келишуви шартларига розилиги, жумладан Донбассни Россия назоратига ўтказиш билан боғламоқда. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Украина бўйича уч томонлама музокаралар келаси ҳафта давом эттирилади

26/01, 10:15

АҚШ, Украина ва Россия ўртасида 23–24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар келаси ҳафта шу ернинг ўзида қайта давом эттирилади. Бу ҳақда 24 январь куни Axios нашри мухбири Барак Равид манбага таяниб хабар берди. 

БААдаги музокаралар: Путин ва Зеленский учрашиши мумкин

25/01, 11:55

АҚШ расмийларининг айтишича, икки кунлик музокаралар давомида барча масалалар муҳокама қилинган: Донбассдаги Россиянинг ҳудудий даъволари, Запорижжя атом электр станцияси бўйича низо ва уруш тугаганини ва қайта бошланмаслигини аниқ кўрсатиш учун иккала томоннинг зарур бўлган юмшатиш чоралари.

Киевда 6 мингдан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди

24/01, 15:20

Киевда Россия томонидан амалга оширилган оммавий ҳужум оқибатида 6 мингдан ортиқ турар жой иссиқлик таъминотисиз қолди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашади

22/01, 21:14

Бугун Москвага келиши режалаштирилган АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Абу-Дабига боришини айтган.

Трамп Зеленский билан учрашди: дастлабки маълумотлар

22/01, 19:15

АҚШ президенти музокараларни ижобий баҳолаган.

Украина собиқ президенти 15 йиллик қамоққа ҳукм этилди

20/01, 20:11

Бу Януковичга нисбатан биринчи ҳукм эмас.

 Евроиттифоқдаги украин қочқинлари сони 4,33 миллионга етди

13/01, 12:15

Душанба куни эълон қилинган Eurostat маълумотларига кўра, ноябр ойи охирига келиб Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган Украинадан келган қочқинлар сони 4,33 миллионга етди (ноябрнинг ўзида қочқинлар сони 30 мингга ошган).

Украина урушидан Ўзбекистон қамоқхонасига

07/01, 16:04

Россиядан урушга кетган бухоролик муҳожир 3,5 йилга қамалди.

«Кўнгиллилар коалицияси»: Франция ва Британия Украинага қўшин юборишга тайёр

07/01, 11:40

Парижда бўлиб ўтган «Кўнгиллилар коалицияси» саммитида Франция ва Буюк Британия Украинада уруш тугаганидан кейин хавфсизликни таъминлаш учун қўшин юборишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда президент Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокидаги уч томонлама декларацияда айтилган.

Зеленский офисини Украина разведкаси бошлиғи бошқариши мумкин

03/01, 12:06

Владимир Зеленский Украина президенти девони бошлиғи лавозимига мамлакат Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов номзодини таклиф қилди.

Россия–Украина сулҳига эришишнинг ягона йўли айтилди

27/12, 17:08

Максим Жорин жанговар ҳаракатларни тўхтатишнинг бошқа йўлларини кўрмаётганини таъкидлади.

АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилган

27/12, 10:21

Украина президенти Владимир Зеленский 26 декабрь куни Axios'га берган интервьюсида АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатлари таклиф қилганини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, бу вақт давомида АҚШ ва Украина ўртасида хавфсизликнинг мустаҳкамланиши мумкин, аммо Украина учун 15 йиллик кафолатлар етарли эмас.

Украина қўшинлари яна бир муҳим ҳудудни бой берди

24/12, 14:03

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Telegram орқали Украина қўшинлари Северск шаҳрини тарк этганини маълум қилди.

Россия тунда Украина энергетика тизимига оммавий ҳужум уюштирди

24/12, 10:56

Россия ҳарбийлари тун давомида Украина ҳудудига ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда оммавий ҳужум уюштирди. Жами ўндан ортиқ ҳудуд зарба остида қолди. Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумда турли хилдаги 635 та учувчисиз учиш аппарати, Х-101 ва «Искандер-К» туридаги 35 та қанотли ракета, шунингдек учта «Кинжал» ракета қўлланган. Мамлакат бўйлаб 30 та тўғридан-тўғри зарба қайд этилган.

Украина: Андрей Ермакнинг барча маслаҳатчи ва ёрдамчилари ишдан бўшатилди

22/12, 16:36

Украина Президенти офисининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш департаменти раҳбари Наталия Сергееванинг «Українські Новини» журналистларига маълум қилишича, Андрей Ермакнинг барча 9 нафар штатдаги ва штатдан ташқари маслаҳатчи ҳамда ёрдамчилари лавозимидан озод этилган. Ишдан бўшатилганлар орасида Сергей Лещенко ва Михаил Подоляк ҳам бор. 

«Украина адолатли ва барқарор тинчликка содиқ» – Уиткофф

22/12, 11:29

АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Майамида Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрий Гнатов билан учрашдилар.

«Европалик чўчқачалар...» – Путин Украинага янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

18/12, 17:20

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши янги ҳарбий зарбалар бериш мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, агар Киев ва Ғарб давлатлари ҳозир олиб борилаётган тинчлик музокараларида Россия қўйган талабларни қабул қилмаса, Москва фронтдаги ҳаракатларини давом эттиради.

Буюк Британия «Челси» сотувидан тушган пулларни Украинага бермоқчи

18/12, 16:42

Буюк Британия ҳукумати россиялик миллиардер Роман Абрамовичдан «Челси» футбол клуби сотувидан тушган ва ҳозирда музлатиб қўйилган 2,5 миллиард фунт стерлингни Украинада урушдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам сифатида йўналтиришни талаб қилди. Лондон бу масала бўйича келишувга эришилмаса, ишни суд орқали ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилган.

 «Платинали» хавфсизлик: АҚШ Украина учун урушга киришга мажбур бўладими?

17/12, 11:10

Сўнгги кунларда АҚШ ва Украина ўртасида Берлинда бўлиб ўтган музокаралар ортидан «платинали хавфсизлик кафолатлари» деган ибора халқаро сиёсат кун тартибининг марказига чиқди. Хўш, бу кафолатлар нима дегани? Улар Украинага НАТО аъзолигига тенг ҳимоя берадими? Ва энг асосийси — агар Россия яна Украинага ҳужум қилса, АҚШ автоматик равишда урушга киришга мажбур бўладими?

Зеленский НАТО «умиди»дан воз кечиш шартларини айтди

15/12, 13:23

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши мумкинлигини истисно этмади. Унинг айтишича, агар АҚШ ва Европа иттифоқчилари Киевга ишончли ва юридик кучга эга хавфсизлик кафолатларини тақдим этса, бу вариант ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Киев АҚШга «тинчлик режаси» бўйича ўз таклифларини тақдим этди

11/12, 12:41

Украина қатор европалик иттифоқчилари билан маслаҳатлашувлардан сўнг АҚШ маъмуриятига Дональд Трамп таклиф қилган тинчлик режасига ўзининг расмий тузатиш ва изоҳларини юборди. Бу ҳақда аввал Axios, кейин эса «РБК-Украина» манбалари орқали маълум қилинди.

Зеленский: хавфсизлик кафолатланса, 3 ой ичида Украинада сайловлар бўлиб ўтади

10/12, 14:59

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамкорлар хавфсизлик кафолатини тақдим этса, мамлакатда 60–90 кун ичида президент сайловларини ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Италияда журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.

Трамп: «Украинада президент сайловларини ўтказиш вақти келди»

10/12, 12:31

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинада президентлик сайловларини ўтказиш вақти келганини маълум қилди. Бу ҳақда у Politico нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Axios: АҚШ Украинага кучли босим ўтказяпти

09/12, 13:38

Бу ҳақда Axios нашрига украиналик икки расмий маълум қилган.

Ермак кетган. Зеленский офисини энди ким бошқаради?

09/12, 11:23

Украина президенти Владимир Зеленский 8 декабрь куни журналистлар билан суҳбатда Президент офиси раҳбари лавозимига тайинланиши этилиши мумкин бўлган беш номзодни тилга олди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.

Франция ҳам музлатилган Россия активларидан Украинага беришга қарши

08/12, 17:55

Парижга Россиянинг музлатилган суверен активларини Украина манфаатларига йўналтириш бўйича босим кучаймоқда. Франция эса Украинани молиялаштириш учун мамлакатдаги хусусий банкларда музлатилган Россия активларидан фойдаланишга қарши чиқмоқда.

 АҚШ ва Украина делегациялари Майамидаги музокараларни якунлади

05/12, 12:00

АҚШ ва Украина делегациялари ўртасида Майами шаҳрида ўтказилган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Россия украин болаларини Шимолий Корея лагерларига олиб кетяпти – Bild

04/12, 16:45

Украина болаларининг Россия томонидан мажбурий равишда олиб кетилиши ва қайта тарбиялашга уринишлари янада жиддий тус олмоқда, деб ёзмоқда Германиянинг Bild нашри.

Яна