«Коммерсант»: Россия АҚШ билан Запорожье АЭС устидан қўшма назорат масаласини муҳокама қиляпти
Россия ва АҚШ Украина иштирокисиз, Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорожье атом электр станциясини қўшма бошқариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбасини ошкор этмаган ҳолда «Коммерсант» нашри хабар берди.
Запорожье АЭС Россиянинг ядровий объекти ҳисобланади – Кремль
Украина Олий Радасининг энергетик хавфсизлик бўйича қўмитаси раҳбари Виктория Гриб Украина Запорожье АЭС устидан назоратни қайта тиклашни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган ва бунда Россия мазкур қадамга қандай шартлар асосида рози бўлишини тахмин қилолмаслигини айтган эди.
Путин Запороже АЭСни Россия назорати остига ўтказиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Запорожье АЭСни Россия назорати остига ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди.

