Нега дунёда туғилиш камайиб кетди — БМТ сабабларни келтирди

БМТ жаҳонда туғилиш кескин камайиб кетганини қайд этиб, асосий сабабларини келтирди.
Ҳисобот 14 мамлакатда 14 мингга яқин одам қатнашган сўровга асосланган. Булар қаторида сайёрамизнинг учдан бир аҳолиси яшовчи Ҳиндистон, АҚШ, Германия, Бразилия, Жанубий Корея каби мамлакатлар ҳам бор.
Респондентлар асосан пул топиш машаққатлари, доимий иш йўқлиги, уй-жой муаммоси, келажакка ишончсизлик ва (оилавий) шерикнинг йўқлигидан шикоят қилишган. Бу омиллар иқтисодий мавҳумлик ва ижтимоий меъёрлар билан янада кучаймоқда, дейилади ҳисоботда.
БМТ аҳоли жамғармаси раҳбари Наталия Канем таъкидлашича, кўплар оила қуришни истайди, аммо шароитга эга эмас. Муаммо ота-оналикни истамасликда эмас, балки танлов имкони йўқлигида.
Ташкилот ҳисоботга кўра, туғилиш камайиб кетишига асосий сабаблар қуйидагилар:
- қатнашчиларнинг ярмидан кўпи оила қуриш ва фарзанд кўриш учун асосий тўсиқ пул етишмаслигида деб ҳисоблайди;
- ҳар учинчи аёл режалаштирилмаган ҳомиладорликни бошдан ўтказган;
- 50 ёшдан ошганларнинг 40 фоизи учун «ота-оналик режаси» армон бўлиб қолган;
- респондентларнинг 11 фоизи оилага қўшилаётган ҳисса тенг тақсимланмаслигини муаммо деб ҳисоблайди.
Шунча тўсиқларга қарамасдан, кўплар фарзандли бўлишни истайди. Сўровда қатнашган аёлларнинг 38 фоизи, эркакларнинг 35 фоизи икки нафардан, 15 фоизи уч нафардан фарзанди бўлишини орзу қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter