Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

0,1 балл етмаган ўқувчи ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинди

0,1 балл етмаган ўқувчи ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинди

Бугун ЎзМУ Маданият саройида Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда таълим тизимига доир қатор вазирлик ва ташкилотлар мутасадди вакилларининг фуқаролар қабули бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент таълим муассасалари агентлиги.

Президент таълим муассасалари агентлиги ва масъуллари иштирок этган ушбу қабулда фуқаролардан ихтисослаштирилган мактаблар масаласида 11 та мурожаат бўлди.

Ушбу мурожаатларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ҳал қилиниб, 3 нафар мурожаатчига тегишли тушунтириш берилди.

— Мен Президент мактаби имтиҳонларининг биринчи босқичидан ўтдим. Иккинчи босқичдан 0,1 балл билан чизиқдан пастда турганимни кўриб, хафа бўлдим ва бугун бу ерга келдим. Агентлик директор ўринбосари мен билан савол-жавоб қилди ва Олмазор туман ихтисослаштирилган мактабида ўқишни давом эттиришим мумкинлигини айтишди. Мен ва онам бундан жуда хурсандмиз, – дейди Гулноза Рўзимбаева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг