Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар учун апелляция муддати эълон қилинди

Абитуриентлар учун апелляция муддати эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Тест имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Аризани my.uzbmb.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда 31 августга қадар (10 кун) топшириш мумкин.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Ариза берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома юборилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билимни баҳолаш агентлигига бориши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2023 йил 24 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ мандат натижаларини эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг