Абитуриентларнинг тест синовларида қатнашиши нега пуллик бўлмоқда?
Бугун, 23 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тест синовларига киритилган муҳим ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, 2019 йил 15 февралда «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.
Лойиҳада жорий йилда мактаб, лицей ва коллежларни якунлаган битирувчилар учун тест синовларига ҳужжат топшириш бепул, ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар эса тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида (ҳозирги кунда 202 730 сўм) тўловни амалга ошириши тартиби таклиф қилинган. Бу таклиф қилинган тартиб жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларни келтириб чиқарди.
«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, бугунги анжуманда Давлат тест маркази вакили «тест синовларида иштирок этиш нега пулли бўлмоқда, бу пуллар кейин қаерга сарфланади» деган саволга жавоб қайтарган.
«Абитуриентлар биздан ҳаққонийликни таъминлашимизни талаб қилишмоқда. Тест жараёнида аксарият абитуриентлар 15-20 дақиқада имтиҳондан чиқиб кетади. Бу тушунарсиз ҳолат, чунки тест саволларини бунча вақт ичида ечишнинг имкони йўқ. Мақсад шундай номига ва тасодифан ҳужжат топширишнинг олдини олиш. Абитуриентлардан тушган маблағлар тест синовларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан АКТ воситалари ва кузатув камералари сотиб олишга сарфланади», деди Давлат тест маркази вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter