Эртадан ОТМларда қабул бошланади

Эртага, 5 июн куни, давлат олийгоҳларида абитуриентлар қабул бошланади.
Қабул жараёнлари my.uzmb.uz сайтида 25 июньгача бўлиб ўтади.
Эслатма: эртадан бошлаб фақат фанлар мажмуаси танланади холос. Яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Лекин университет ёки йўналишни танламайди.
Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни ўзи ҳал қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter