Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Феруза Мадраҳимова Тошкент давлат педагогика университети проректори этиб тайинланди

Феруза Мадраҳимова Тошкент давлат педагогика университети проректори этиб тайинланди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ёшлар ва маънавият масалалари бўйича проректори лавозимига Мадраҳимова Феруза Рузимбаевна тайинланди.

Бунга қадар ушбу лавозимда Кўйсинов Одил Алмуратович фаолият юритган. Ҳозирда О.Кўйсинов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Феруза Мадраҳимова фалсафа бўйича PhD доктори бўлиб, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O'zbekiston» телеканали бош муҳаррири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг