Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Конспектни ёзма ва электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ...» - вазирлик

«Конспектни ёзма ва электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ...» - вазирлик

АОКА залида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди. 

Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? Электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими?

Бугунги кунда ўқитувчилар учун синф журналидан бошқа барча турдаги ҳужжатларни юритиш бекор қилинган. Конспект ҳам шулар жумласидан.

Конспектни ёзма тарзда, ҳам электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Бундай талаб «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» қарорида белгилаб қўйилган. Қарорга мувофиқ, ўқитувчи фақат синф журналини юритади.

Айтиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 7 дан 1 тагача камайтирилди. Бу ўқитувчиларимизга ўз вақтини ўқувчилари ва ўзлари устида ишлашлари учун имкон яратди.

Агар ҳурматли ўқитувчиларимиздан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби ҳолатлари кузатилаётган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 71 202 0909 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг