Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ айрим талабаларга контракт тўлаш муддати узайтирилди.

ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг