«Love Story»га минглаб доллар сарфлашга тайёрмиз, аммо болаларнинг илм олишига...
Илм-фан ривожи учун ўз ихтиёри билан маблағ ажратадиган ва моддий қўллаб-қувватлайдиган саховатпеша инсонлар меценат деб аталади.
Меценатлик ғарбда кенг тарқалган, масалан, тез-тез фалончи миллардер қанчадир миллионларини илмий грантлар учун сарфлагани ҳақида ўқиб қоламиз.
Лекин минг афсуски меценатлик одати бизда етарли шаклланмаган.
Тўйда энг нозик туйғуларини ҳаммага кўз-кўз қилиш учун «Love Story» тайёрлашга 2-3 минг доллар сарфлашга тайёр, лекин илм учун 2-3 минг сўм беришни ўзига эп кўришмайди.
Машинаси ёки телефонига чиройли рақам олиш учун 100 млн сарфлашга тайёр, лекин фарзандларининг келажаги учун 100 минг сўм беришга хасислик қилишади.
Аммо билингки, энг фойдали инвестиция, бу – болаларни ўқитиш учун сарфланган маблағлар!
Энди масалага кўчсам.
Яқинда «Khan Academy» электрон платформасини ўзбекчалаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.
Хан Академияси 2008 йил АҚШда ташкил қилинган бепул онлайн ўқув платформаси бўлиб, бугунги кунда 31 тилда фаолият юритади: https://www.khanacademy.org/
Сўнгги олти ойдан буён уни ўзбек тилига ҳам таржима қилиш ишлари бошланди. Бунинг учун «Билим онлайн» нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти тузилди. Бу ташкилот ўз номи билан НОтижорий ташкилот саналади. Яъни фойда олишни кўзламаган. Қўйилган мақсадга тўкис етишиш учун ҳомийлик, хайрия маблағларига муҳтож.
Бу лойиҳани ишга тушириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки 50 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратган. Аммо шарти бор: ташкилот бу грантни олиши учун белгиланган муддатда яна шунча миқдорда, яъни $50 минг халқдан хайрия ёрдамида пул тўплаши керак. Бошқача айтганда, шу лойиҳа халқнинг ўзига кераклигини исботлаши ва «бу фойдали лойиҳа», дея пул ажратиши керак, шундагина халқаро ташкилот ўз грантини ажратади.
Муддат 4 май куни тугайди.
Ташкилотчиларнинг айтишича, 5 ой давомида атиги 9800 доллар йиғилибди, холос. Балки бунга тарғибот яхши йўлга қўйилмагани ҳамда ташкилотни расман рўйхатдан ўтказиш учун кўп вақт сарфлангани сабабдир. 4 майга қадар белгиланган миқдорда хайрия маблағи тўпланмаса, банк грантни бермайди.
Менимча, муддат қисқа бўлса ҳам, лекин ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашни истаган инсонлар кўмаги билан бемалол уддалай оламиз.
Ишонинг, мазкур лойиҳа ёшларимизнинг билим олишлари учун жуда фойдали. Болаларга билим беришни фақат давлат ўз зиммасига юклаб қўйиш нотўғри, халқнинг ўзи ҳам мана шунақа фидойилик орқали алтернатив вариантлар ярата олади. Бу иш бизнинг қўлимиздан келади!
Click ва Payme орқали ёрдам бериш мумкин.
Visa, Paypal орқали ҳам пул ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://bit.ly/xa_gofundme
Банк орқали сўмда пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212000400980475001
СТИР: 207290667
Ташкилот номи: «Bilim Onlayn» ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: «Aloqabank» АТБ
МФО: 00401
СТИР: 200829053
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
АҚШ долларида пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212840900980475001
Ташкилот номи: «Bilim Onlayn» ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: «Aloqabank» АТБ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
SWIFT: SCLUZ22
Телеграмдаги расмий канал: @xanakademiyasi
(Алоқа учун: @xanakademiyasi_admin)
E-mail: team@bilimonlayn.uz
Боғланиш учун телефон: 998971309050
Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар бу ерга ёзишлари мумкин:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter