Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти ҳокими Топ-100 таликка кирган 22 нафар информатика ўқитувчисини тақдирлади

Навоий вилояти ҳокими Топ-100 таликка кирган 22 нафар информатика ўқитувчисини тақдирлади

«Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида иштирок этиб, натижага кўра республика Топ-100 талигида биринчиликни қўлга киритган навоийлик 22 нафар информатика фани ўқитувчиси Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳокимлик расмий қабул залида вилоят ҳудудларидан жам бўлган ўқитувчилар ҳокимлик ташаккурномаси ҳамда АКТ вазирлиги томонидан ажратилган 4 900 000 сўм пул билан мукофотланди.

Навоий вилоятида таълим сифати ва мазмунининг юқори даражада ташкил этилгани натижасида 359 та умумтаълим мактабларига оптик толали юқори тезликдаги интернет ўтказилиб, «education» таърифига ўтказилди. 232 та умумтаълим мактабларида «kundalik.com» электрон кундалиги жорий этилиб, қоғоз шаклидаги кундаликдан бутунлай воз кечилди. 164 та мактабда wi-fi зоналари ва локал тармоқлар ташкил этилди.

Навоий шаҳридаги 8-мактаб Ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилди. 8 та шаҳар ва туманларда IT-марказлар ўз фаолиятини бошлади. Халқ таълими тизимининг ресурслари, куч ва воситаларини автоматик бошқарув тизими «ИРП» барча умумтаълим мактабларига жорий этилди.

Шунингдек, ҳозирги кунда вилоят халқ таълими тизимидаги тегишли ўқитувчилар ва масъул шахсларнинг саъй ҳаракати билан «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси доирасида вилоят бўйича 53 517 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар ўқиб, дастурчи касбини эгаллади.

Навоий вилояти республиканинг бошқа вилоятлари орасида энг юқори кўрсатгични қайд этиб, Президент совғаси «Спарк» автомобили кўлга киритди ҳамда бир қанча ўқитувчилар «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бундан ташқари, дастурчи касбини эгаллаган ўқувчиларни фрилансерлик фаолиятига жалб қилиш ишлари бошланиб, 100 нафардан ортиқ ўқувчилар фрилансерлик фаолияти орқали даромад топиши йўлга қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг