Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчининг баҳолашига аралашадиган фуқаро ва мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади

Ўқитувчининг баҳолашига аралашадиган фуқаро ва мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади

Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг 5-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қўшимча киритилмоқда.

Унга кўра, ўқитувчининг ўқувчилар билимини баҳолашига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки бошқа ҳолларда унинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Яъни фуқароларга базавий ҳисоблашнинг 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваригача жарима белгиланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг